Latest news

00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  2 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  3 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  3 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  12 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  9 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  6 18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  16 18:11Гёкереш "Спортинг" машғулотларига қайтишдан бош тортди. У "Арсенал"га ўтишни истамоқда  8

Футзал. "Олмалиқ" жамоасининг кечаги машғулоти News

Футзал. "Олмалиқ" жамоасининг кечаги машғулоти

Футзал бўйича Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ҳисобланган "Олмалиқ" жамоаси 15-23 июль кунлари бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида мамлакатимиз номидан иштирок этади.

Айни пайтда жамоа тайёргарликнинг сўнгги босқичини ўтказмоқда. Ҳар куни 12:00да "Ўзбекистон" спорт мажмуасида машғулот олиб борилмоқда. Кечаги машғулотда мусобақага "заявка" қилинган 14 нафар футзалчининг барчаси иштирок этди. Кичик жароҳатлари борлиги боис Шуҳрат Тожибоев, Жамолиддин Шарипов ҳамда Хуршид Умаралиевлар якка тартибда шуғулланишди. Бундан ташқари, Андрей Шлемада ҳам енгил жароҳат бор.

Мусобақагача оз муддат қолгани сабаб бош мураббий Александр Петров асосан ўйин пайтида юзага келадиган вазиятлар устида ишлашни маъқул кўрмоқда. Оғир юкламалар берилмаяпти.

"Олмалиқ" клуби бугун "Ўзбекистон" спорт мажмуасида миллий терма жамоамиз билан назорат ўйини ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, "Олмалиқ" Эроннинг “Тасисат Дарёи” ҳамда Ливан чемпиони “Ал Маядин” клублари билан бирга “B” гуруҳидан жой олган.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика