Latest news

11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  6 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  1 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  11 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  3 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  8 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  9 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  13

Футзал. “Нефтчи”нинг Бухоро сафари қандай кечди? News

Футзал. “Нефтчи”нинг Бухоро сафари қандай кечди?

Футзал бўйича “Нефтчи” жамоаси сўнгги турни Бухорода ўтказди.

Сафарда ўтган илк беллашувда 1:2 ҳисобида ғалаба қозонган фарғоналиклар жавоб баҳсида 2:2 натижасида дурангга имзо чекишди. Бухоро сафаридан қайтган жамоа мураббийи Бобурбек Мадаминов клуб расмий сайти учун қисқача интервью берди.

– “Бухоро” кучли футзал жамоа ҳисобналади. Чунки аввалдан Бухорода спортнинг мазкур тури кенг ривожланиб келган. Биз эса жорий йилдан янги жамоа туздик. Шу сабаб ўйин олдидан бироз хаяжон кузатилди. Баҳс яхши кечди. Ғалабага  бўлган интилишимиз натижасида зафар қучдик деб ўйлайман, – деб гап бошлади  Мадаминов

– Иккинчи ўйинда эса дуранг кузатилди. Қўшалоқ ғалабага нима етишмади ?


– Иккинчи баҳсда “Бухоро” ўйинни янада кучайтирди. Чунки уйда мағлуб бўлган жамоа галдаги ўйинда ғолиблик учун интилди. Биз ҳам бўш келмадик. Биринчи бўлимдан сўнг 0:2 ҳисобида ғалаба қозонаётган эдик. Афсуски, навбатдаги бўлимда “Бухоро” ҳисобни дуранг кўринишига олиб келди ҳамда якуний 2:2 натижаси кузатилди.


– Жамоа кўрсатаётган натижалар ҳамда ўйинидан қониқяпсизми ?


-Албатта. Янги жамоа учун юқори натижалар қайд этяпмиз деб ўйлайман. Шу руҳда давом этамиз.

– Футзал жамоалари ўртасида рақобат қандай ?


– Бу йил хар бир клубнинг футзал жамоаси бўлиш кераклиги алоҳида кўрсатиб қўйилди. Шунга монанд эътибор ва талаб ҳам ошди. Оқибатда футзал клублари ўртасида ижобий, шу билан бирга соф рақобат юзага келяпти.



– Жамоа бош мураббий Фаррух Зокировга ёрдам беряпсиз. Зокировни Ўзбекистон футзал терма жамоасининг собиқ аъзоси сифатида яхши биламиз. Мазкур мутахассиснинг мураббийлик соҳасидаги фаолияти ҳақида фикр билдирсангиз ?


– Фаррух Зокировнинг футзалда тажрибаси катта деб ўйлайман. Ортда қолган ўйинларда унинг мураббийлик салоҳияти сабаб яхши натижалар қайд этиб боряпмиз.

– Олдинда “Нефтчи”ни вилоят дербиси кутмоқда. “Қўқон-1912” футзалчилари билан баҳсдан нималар кутяпсиз?


– Фақат ғалаба! Нафақат футболда балки футзалда ҳам дербилар юқори суратда кечади. Бўлажак ўйинда кескин ва муросасиз курашларга бой ўтиши аниқ.  Шу сабаб мухлислар футзал беллашувларига ҳам келиб жамоамизни қўллаб-қувватлашларини сўрардим.

Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика