Latest news

23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  19 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  28 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  14 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  101 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  14 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9 20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  1 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   18

Футзал. "Нефтчи" тарих яратди News

Футзал. "Нефтчи" тарих яратди

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 2018 йилги мавсуми Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси учун омадли келди.

Фаррух Зокиров шогирдлари жорий мавсум якунлари бўйича турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб бронза медалларига эга чиқишди.  Айтиш керакки, Фарғона футзали тарихида ҳали бундай натижа қайд этилмаган эди.

Сўнгги  турда фарғоналиклар Тошкентда меҳмон бўлишди. "Бунёдкор"га қарши баҳс юритган Водий жамоаси илк ўйинда 5:3 ҳисобида мағлуб  бўлди. Ушбу беллашувда Хушнур Эркинов дубл қайд этган бўлса, Ҳусниддин Нишонов бир марта рақиб дарвозасига аниқ йўл топди.

Эртанги баҳсда меҳмонлар дастлабки ўйин натижаси шунчаки омадсизлик эканлигини исботлашди. Бугун бўлиб ўтган рақобатда "Нефтчи" "Бунёдкор" дарвозасига 7 марта аниқ йўл топди! Мезбонлар эса 3 марта жавоб голини киритишди. Ғулом Мамажонов ҳамда Ҳусниддин Нишоновлар дублга эришдилар. Шунингдек, Саид Ризо Миршарофов ҳамда Хушнур Эркиновлар ҳам ўз номларини қайдномага ёздириб қўйишди. Мавсум ўртасидан бошлаб "Нефтчи"нинг асосий дарвозабонига айланган Элёр Домлаев аллақачон мухлисларнинг ёқимтойига айланиб улгурди. Дарвозабон "Бунёдкор"га қарши сўнгги тур ўйинида пенальтидан гол киритиб, тарихий мавсумнинг сўнгги тўпига эгалик қилди. Якуний ҳисоб, 7:3, "Нефтчи" ғалабаси!

Беллашувдан сўнг фарғоналиклар катта мураббийи Бобурбек Мадаминов ортда қолган тарихий мавсум борасида ўз фикрларини билдириб ўтди:


- Биз янги тарих яратдик. Илгари Фарғона футзал жамоалари Республика миққиёсида бундай натижалар қайд этишмаган эди. Биз вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилганимиздан хурсандмиз. Очиғини айтиш керак, оғир мавсум ўтказдик. Йил ярмида жамоа сафини бир қатор маҳоратли футзалчилар тарк этишига қарамай янада олға бордик ва натижаларни яхшиладик. Эришилган муваффақиятларнинг барчаси меҳнатларимизнинг самарасидир. Шу ўринда, мавсум давомида бизни ҳар тарафла қўллаб-қувватлаб келган клубнинг футбол жамоаси бош мураббийи Баҳром ака Ҳайдаров, клуб раҳбариятидан Абдусамад ака Назирдинов ҳамда  Зохид ака Ғофуровларга футзал жамоамизнинг хар бир аъзоси номидан раҳмат айтмоқчиман, - деди Бобурбек Мадаминов


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика