Latest news

21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  0 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  0 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  1 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  9 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  78 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  2 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  15 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  6 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  2 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  1 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  11 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  6 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  3

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-2008. "Қиролнинг қайтиши" News

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-2008. "Қиролнинг қайтиши"

Шу йилнинг 10 сентябридан 1 октябрига қадар Колумбияда футзал бўйича саккизинчи Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Унда тарихда биринчи маротаба Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади. Бугундан бошлаб шу кунга қадар ўтказилган барча мундиаллар ҳақида маълумотларни эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз.

ЖЧ-2008



Мини футбол бўйича олтинчи Жаҳон чемпионати Бразилияда ўтказилган. Унда мезбонлар ўзларининг тўртинчи чемпионликларини нишонлашган.

Пауло де Оливейра бошчилигидаги Бразилия ўз майдонида ўтган мусобақада барча рақибларини тор-мор келтиришади. Биринчи ва иккинчи босқичнинг 7 ўйинида рақиблар дарвозасига 58та тўп киритиб, ўз дарвозаларидан бор йўғи 4 бор тўп олиб чиқишади.

Финалда эса чарм тўп "сеҳргарлари" ўзларининг азалий рақиблари Испанияга қарши кураш олиб боришади. Бу Фалкао жамоадошлари асосий вақтда юта олмаган ягона ўйинга айланади. 6 метрлик масофадан пенальтилар сериясида эса 10 мингдан зиёд мухлис қаршисида Бразилия аввалги икки мундиалдаги мағлубиятлар учун ўч олади - 4:3, Жаҳон кубоги Бразилияда қолади.

Шахсий совринларнинг деярли барчасини бразилияликлар йиғиштириб олишди. Фақатгина мусобақа тўпурари номи асли бразилиялик бўлган Россия терма жамоаси аъзоси Пулига насиб этади (16 гол). Фалкао эса 15та гол билан иккинчи бўлади. Лекин, Фалкао мундиалнинг энг яхши футзалчиси дея эътироф этилади.

Ушбу мусобақанинг яна бир эътиборга молик жиҳати Осиё футзалининг афсонаси Эрон терма жамоаси аъзоси Воҳид Шамсаи чемпионатда ўз ўйини билан барчанинг диққатини тортади ва Жаҳон чемпионатининг энг кучли 10 футзалчиси сафига киритилади. Унинг жамоадоши Мустафа Назари эса бразилиялик Тиагодан кейин мундиалнинг энг яхши дарвозабони номинациясида иккинчи поғонадан жой олади.



ЖЧ-2008, Финал
19.10.2008, "Гинасио Мараканазинью" спорт саройи
Бош ҳакам: Фабиан Лопез (Колумбия)
Мухлислар: 10082

Бразилия - Испания 2:2 (пен. 4:3)
Голлар:
Маркиньо 24, Винисиус 36 - Торрас 27, Альваро 38

Бразилия (биринчи бешлик): Тиаго, Габриэль, Шумахер, Ленисио, Маркиньо.
Захира: Франклин, Рожерио, Ари, Кико, Винисиус, Ветао, Фалкао, Вилде, Карлиньос.

Испания (биринчи бешлик): Амадо, Эсеверри, Хави Родригес, Кике, Марсело.
Захира: Хуанхо, Кристиан, Ортиз, Торрас, Фернандао, Алваро, Андреу, Борха, Даниэль.

Огоҳлантиришлар: Франклин 7, Шумахер 17 - Х.Родригес 11

Видео

ЖЧ-2008 финали, TAS-IX эмас





Футзал бўйича Жаҳон чемпионати-2008
Ўтказилган жойи:
Бразилия
Ўтказилган шаҳарлар: 2 (Рио-де-Жанейро, Бразилиа)
Ўтказилган санаси: 30 сентябрь - 19 октябрь, 2008 йил
Иштирокчилар: 20 (6 қитъадан)
Мухлислар ташрифи: 292161 (ҳар ўйинга 5217)
Урилган голлар: 387 (ҳар ўйинга 6.91та гол)
Тўпурар: Пула (Россия, 16та гол)
Энг яхши ўйинчи: Фалкао (Бразилия)
Энг яхши дарвозабон: Тиаго (Бразилия)
"Fair-Play" соврини: Испания

Совриндорлар
Чемпион
- Бразилия
Иккинчи ўрин - Испания
Учинчи ўрин - Италия
Тўртинчи ўрин - Россия


Толибжон Қосимов

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика