Latest news

21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  2 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  1 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  3 19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  10 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  11 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   9 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  5 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  2 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  12 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  1 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-1996. "Енгилмас қурол" News

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-1996. "Енгилмас қурол"

Шу йилнинг 10 сентябридан 1 октябрига қадар Колумбияда футзал бўйича саккизинчи Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Унда тарихда биринчи маротаба Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади. Бугундан бошлаб шу кунга қадар ўтказилган барча мундиаллар ҳақида маълумотларни эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз.

ЖЧ-1996

Мини футбол бўйича учинчи Жаҳон чемпионати 1996 йил Испанияда ўтказилган. Унда 6 қитъадан 16 жамоа иштирок этган. Ғолиблик эса учинчи бор Бразилияга насиб этган. Чарм тўп сеҳргарлари бу сафар ҳам рақибларига ҳеч қандай имконият қолдиришмаган. Финалга бразиллардан енгилган мезбонлар иккинчи, Россия учинчи, Украина терма жамоаси эса тўртинчи ўринни банд этади.

Эстако Араухо бошчилигидаги Бразилия кубокни муносиб ҳимоя қила олди. Индивидуал кўркамлик ва ўз ишидан илҳомланиш Бразилияни яна бир бор енгилмас қуролга айлантирди.Бу ғалабаларда ажойиб тўртлик - Сержиньо, Маноэл, Фининьо ва Вандернинг хиссаси катта. Биринчи босқичда Белгия, Куба ва Эрон терма жамоаларига ҳеч қандай имконият қолдирилмади. Уч учрашувда 31та гол уриб, ўз дарвозаларидан бор йўғи 5та тўп олиб чиқишди. Иккинчи босқичда эса Уругвай ва Голландия таслим этилди. Ярим финалда Россия 6:2 ҳисобида, финалда эса Испания 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратилди. Ҳал қилувчи ўйинда бразиллар 15500 мухлис қаршисида мезбонларни енгишди, "Қизил фурия" ўз уйида мухлислари ишончини оқлай олмади.
Ушбу мундиалнинг эътиборга молик яна бир жиҳати унда Россия ва Украина терма жамоалари учинчи ўрин учун ўзаро кураш олиб боришди. Унда русларнинг қўллари баланд келди - 3:2.



ЖЧ-1996, Финал
08.12.1996, "Palau Sant Jordi" спорт саройи
Бош ҳакам: Гаутиер Перри (Белгия)
Мухлислар: 15500

Бразилия - Испания 6:4
Голлар
: Данило 8, 23, Чоко 16, Марсио 18, Вандер 37, Маноэл Тобиас 39 - Пато 16, Сержиньо 21 (авт.), Висентин 26, 39

Бразилия: Сержиньо, Марсио, Вагиньо, Маноэл Тобиас, Фининьо, Сандриньо, Данило, Чоко, Вандер.

Испания: Жесус, Жулио, Санти, Фран, Висентин, Пато, Льоренте, Ж.Санчес, Ж.Родригес.

Огоҳлантириш: Висентин 33



Футзал бўйича Жаҳон чемпионати-1996
Ўтказилган жойи
: Испания
Ўтказилган шаҳарлар: 4 (Мурсия, Сеговиа, Кастеллон де ла Плана, Барселона)
Ўтказилган санаси: 24 ноябрь - 8 декабрь, 1996 йил
Иштирокчилар: 16 (6 қитъадан)
Мухлислар ташрифи: 66900 (ҳар ўйинга 1673)
Урилган голлар: 290 (ҳар ўйинга 7.25та гол)
Тўпурар: Маноэл Тобиас (Бразилия, 14та гол)
Энг яхши ўйинчи: Маноэл Тобиас (Бразилия)
"Fair-Play" соврини: Бразилия

Совриндорлар
Чемпион
- Бразилия
Иккинчи ўрин - Испания
Учинчи ўрин - Россия
Тўртинчи ўрин - Украина


Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-1989

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-1992


Толибжон Қосимов

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика