Latest news

19:18"Динамо" — "Нефтчи" учрашуви бошқа кунга қолдирилди  0 19:11"Сити" — рақамли фаоллик бўйича Осиёда энг яхши жамоа  2 18:59А Сериянинг марказий ўйини бошқа кунга қолдирилди  0 18:22Ўзбекистон Кубоги. "Хоразм" - "Жайхун" 2:0  0 18:19Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" иккинчи бўлимда 7та гол урди, Бешимовдан хет-трик!  4 17:54Ўзбекистон Кубоги. "Қизилқум" "Замин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3 17:44АПЛнинг икки клуби "Фейеноорд" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 16:53Бош вазир келган, чемпионлар муносиб тақдирланган, Тоифда бошланиб Тошкентда тантанали давом этган кутиб олиш маросимидан галерея  7 15:03Ўзбекистон Кубоги. 2-турни ўтказиб юборадиган футболчилар маълум  1 14:46Мбаппе қачон сафга қайтиши маълум  2 14:15Тер Штеген "Реал" билан ўйинда сафга қайтади  3 13:51Футболчиси "Олтин тўп"ни ололмаган "Реал" совринни ютган футболчини харид қилмоқчи  8 13:25Ла Лиганинг тўрт клуби Фатига қизиқиш билдирмоқда  1 13:04Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи БААда!  23 12:48"Манчестер Юнайтед" Бразилия терма жамоаси форварди билан музокара ўтказмоқда  0

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-1992 News

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-1992

Шу йилнинг 10 сентябридан 1 октябрига қадар Колумбияда футзал бўйича саккизинчи Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Унда тарихда биринчи маротаба Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади. Бугундан бошлаб шу кунга қадар ўтказилган барча мундиаллар ҳақида маълумотларни эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз.

ЖЧ-1992

Мини футбол бўйича иккинчи Жаҳон чемпионати ФИФАнинг кичик аъзоларидан бири бўлган Гонконгда ўтказилган. Унда ҳудди биринчиси бўлгани каби 6 қитъадан 16 жамоа ғолиблик учун кураш олиб борган. Бразилия терма жамоаси деярли бутун таркиб ўзгарган бўлишига қарамай, бу сафар ҳам чемпионликни тантана қилади. Улар финалда АҚШга ҳеч қандай имконият қолдиришмайди (4:1). Кўпчилик учун мусобақада кутилмаган ҳолат Эрон терма жамоасининг тўртинчи ўринни эгаллаши бўлган. Афсуски, бу ҳозирга қадар мундиалларда Осиё қитъаси вакиллари қайд этган энг яхши натижа бўлиб турибди.

Бразилия терма жамоаси бу сафар рақибларидан анча устун эди. Агрессив ва зич ўйин, жамоавий руҳ, жуда ҳам иқтидорли бразиллар билан индивидуал кўрсаткичларда ҳам ҳеч ким беллаша олмас эди. Эстако Араухо шогирдлари биринчи босқичда Австралия, Белгия ва Коста-Рика термаларини ер тишлатишади. Шу 3 баҳсда 21та тўп киритиб, бор йўғи битта гол ўтказиб юборишади. Иккинчи босқичда эса битта дуранг ва иккита ғалаба. Ярим финалда Испания, финалда эса АҚШ бир хил 4:1 ҳисобида мағлуб этилади.

Бразилия ана шу мундиалда 8та ўйин ўтказиб, 7 ғалаба ва 1 дуранг қайд этишади. Тўплар нисбати эса 44-7, супер натижа. Вандер, Рафаэль Ортис ва Мануэль Тобиаслар ўша жамоанинг асосий юлдузлари эди.

Эрон терма жамоаси иккинчи босқичда Испанияни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлсада, учинчи ўрин учун учрашувда 6:9 ҳисобида испанлардан енгилади.



ЖЧ-1992, Финал
28.11.1992, "Hong Kong Coliseum" спорт саройи
Бош ҳакам: Фарина Сабино (Парагвай)
Мухлислар: 10466

Бразилия - АҚШ 4:1
Голлар:
Жоржиньо 2, 25, Вандер 26, Маноэл Тобиас 34 - Чико Боржа 22

Бразилия: Сержиньо, Сержио, Маноэл Тобиас, Эдиньо, Чикуино, Фининьо, Морилло, Рожерио Мотта, Жоржиньо, Ортиз, Вандер.

АҚШ: Виктор Ногуеира, Жорьж Фернандез, Энди Шмецер, Агоос, Майкл Виндичманн, Чико Боржа, Жим Габарра, Фернандо Клавио, Тед Эк.

Огоҳлантиришлар: М.Тобиас 3 - Ч.Боржа 6, Э.Шмецер 26



Футзал бўйича Жаҳон чемпионати-1992
Ўтказилган жойи: Гонконг
Ўтказилган шаҳарлар: 2 (Хунг Хом, Цим Ша Цуй)
Ўтказилган санаси: 16 - 28 ноябрь, 1992 йил
Иштирокчилар: 16 (6 қитъадан)
Мухлислар ташрифи: 50300 (ҳар ўйинга 1258)
Урилган голлар: 307 (ҳар ўйинга 7.68та гол)
Тўпурар: Саид Ражаби Ширази (Эрон, 16та гол)
Энг яхши ўйинчи: Жонжиньо (Бразилия)
"Fair-Play" соврини: АҚШ

Совриндорлар
Чемпион - Бразилия
Иккинчи ўрин - АҚШ
Учинчи ўрин - Испания
Тўртинчи ўрин - Эрон


Толибжон Қосимов

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика