Latest news

19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  6 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  3 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  4 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  3 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  21 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  2 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  5 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  8 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  16 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  5 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  18 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Футзал. Жамолиддин Шарипов: “Колумбия ва Португалия жуда кучли” News

Футзал. Жамолиддин Шарипов: “Колумбия ва Португалия жуда кучли”

“Олмалиқ” футзал клуби кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон чемпиони бўлди. Жамоа Кубок финалида “Ардус”га ютқазиб қўйгач чемпионат финалида айнан шу рақибдан устун келишга муваффақ бўлди.

Биз ўтган мавсумда 38та гол уриб чемпионат тўпурарига айланган Жамолиддин Шариповнинг фикрлари билан қизиқдик.

- 38та гол уриб ўтган мавсум тўпурари бўлдингиз...
- Тўғриси мавсум аввалида тўпурар бўламан деб ўйламаган эдим. Жамоадошларим туфайли ҳам кўп голлар уришга эришдим. Мавсум бошида кўп гол уришни эмас “Олмалиқ” чемпион бўлишини мақсад қилиб қўйган эдик. Шукурки мақсадимизга эришдик. Шахсий совринлар эса доим ёқимли. Тўпурар бўлганим учун шерикларимга ҳам катта раҳмат айтаман.



- Кубок финаллари ҳақида нима дея оласиз?
- Кубок баҳсларига келсак “Олмалиқ”да йўқотишлар бор эди. Уч-тўрт нафар футболчида жароҳат бор эди. Финалларга 100 фоиз тайёр эмасдик. “Ардус” кубок ўйинларида биздан кучлилик қилди.

- Чемпионатда эса “Олмалиқ” ғолиб бўлди...
- Олий лиганинг биринчи финалида йирик ҳисобда мағлуб бўлдик. Бу баҳсдан сўнг йигитлар билан йиғилиб ўзимизга мавсумдаги охирги ўйинда, сўнгги сониягача курашишга сўз бердик. Жароҳатини энди даволаган бўлса ҳам баъзи йигитлар борини бериб ўйнашди ва иккита учрашувда зафар қучдик. Чемпион бўлишдан кўра унвонни сақлаб қолиш қийин, бунга эришганимиздан жуда хурсандман. 



- Июль ойида “Олмалиқ” клуби Таиландда клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этади. Рақиблар ҳақида нима дея оласиз?
- Гуруҳимизни кучсиз деб айта олмайман. Гуруҳ босқичида Осиё чемпионатининг амалдаги ғолиби Эронинг “Тасисат Дарёи” ва Ливан чемпиони “Ал Маядин”билан ўйнаймиз. Осон бўлмайди лекин биз Ўзбекистон футзали қандай даражада эканлигини кўрсатмоқчимиз.

- Осиё чемпионатида клуб олдига қандай вазифа қўйилди?
- “Олмалиқ” ҳар бир ўйинда ғалаба учун тушади ва Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишга уринади.



- Ўтган ҳафта футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Гуруҳ босқичидаги рақиблар борасида қандай фикрдасиз?
- Колумбиядаги мундиалга қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Ўзбекистон “A” гуруҳида мезбон Колумбия, Португалия ва Панама билан ўйнайдиган бўлди. Колумбия чемпионат мезбони ва жаҳоннинг энг кучли 6 терма жамоасидан бири ҳисобаланди. Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради деб беъжизга айтишмайди. Португалия сафида дунёнинг энг яхши футзалчиси ўйнашидан барчанинг хабари бор. Европа жамоаси ҳам жуда кучли. Панама эса “сирли тулпор”. Лекин мундиалга қадар мураббийлар штаби барча маълумотларни тўплаб бизга бу ҳақда айтиб ўтишади. Кузгача ҳали анча вақт бор.

- Мухлисларга тилакларингиз…
- Мухлисларимизга бизни қўллаб қувватлаб туришларини тилайман. Уларнинг ишончини оқлаш учун боримизни берамиз. Мухлисларнинг ғалабаларимизда катта хиссаси бор.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика