Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  7 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  20 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Футзал. Ихтиёр Ропиев: “Гуруҳимиз чакки эмас” News

Футзал. Ихтиёр Ропиев: “Гуруҳимиз чакки эмас”

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Литвада ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Мундиал олдидан терма жамоамиз аъзоси Ихтиёр Ропиев билан суҳбатлашдик.

- Жаҳон чемпионатига тайёргарлигимизни яхши олиб бордик, - дея сўз бошлади Ропиев. Баҳодир Аҳмедов ва Нодир Элибоев ёрдамида машғулотларимиз кунига 2 маҳалдан олиб борилмоқда. Умуман олганда, ЎФАга ҳам миннатдорчилик билирамиз. Улар томонидан бизга барча шароитлар яратиб берилмоқда. Ўртоқлик учрашувларида ҳам Испания, Аргентина, Португалия сингари кучли терма жамоаларга қарши ўйнадик. Бу орқали ўйин амалиётимизни янада ошириб олдик.

- Ўзбекистон футзал терма жамоаси “Б” гуруҳида Гватемала, Россия ва Мирсга қарши ўтказади. Гуруҳдаги имкониятларимиз борасида нима дея оласиз?

- Гуруҳимиз чакки эмас. Бу ерда ким камроқ хато қилса, ўша томон ютади деб ўйлайман. Гватемала билан биринчи маротаба ўйнамоқдамиз. Ишонаманки, бу ўйинда ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқа оламиз. Россия эса жаҳоннинг энг кучли терма жамоаси ҳисобланади. Уларга қарши муносиб ўйин намойиш қилмоқчимиз. Миср билан Таиландда бўлган мусобақада ўзаро ўйнаганмиз ва уларни мағлубиятга учрата олган эдик. Нима бўлса ҳам, ҳар бир рақибни ҳурмат қиламиз ва гуруҳда ижобий натижа учун майдонга чиқамиз.

- Бу галги мундиалда ким ғолиблик учун асосий фаворит?

- Менинг фикримча, Бразилия, Аргентина, Испания ва Португалия терма жамоалари ғолиблик учун асосий даъвогарлар ҳисобланади.

- Мазкур ЖЧни кўплаб скаутлар кузатишади. Турнирдан сўнг сизга хориж клубларидан таклиф тушса, буни қабул қилармидингиз?

- Бу ҳар бир футзалчининг орзуси ҳисобланади. Агар таклиф бўлса, оилам ва мураббийларим билан маслаҳатлашиб, буни ўйлаб кўрамиз.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика