Latest news

17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  1 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  14 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  1 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  4 15:30А Серия. Чемпион "Интер" "Сан-Сиро"да "Торино"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  23 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  24 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  10 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0

Футзал. Эртанги Суперкубок учрашуви учун превью News

Футзал. Эртанги Суперкубок учрашуви учун превью

Эртага – 22 сентябрь куни Олмалиқ шаҳрида футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйин бўлиб ўтади.

Унда амалдаги мамлакат чемпиони ва кубоги соҳиби – АГМК жамоаси Ўзбекистон кубоги финалчиси “Локомотив”га қарши баҳс олиб боради.

Ушбу жамоалар Суперкубок ўйинига турли кайфиятда етиб келди. Александр Петров бошқарувидаги АГМК жамоаси ортда қолган 4 турдан сўнг 27 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.

Мавсум аввалида олмалиқликлар сафини бир қатор етакчи футзалчилар тарк этган бўлсада, жамоа яхши ўйин намойиш этмоқда. 11 ўйинда 9 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этган Петров шогирдлари бу мавсум ҳам чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди.

Икки карра Ўзбекистон чемпиони ва яна шунча бор Ўзбекистон кубогини қўлга киритган “Локомотив” жамоаси учун мавсум осон ўтаётгани йўқ. Аҳад Юсупов қўл остида “темирйўлчилар” жорий мавсум чемпионат доирасида 11 учрашувда иштирок этдилар ва уларда 3 ғалаба, 1 дуранг ҳамда 7 мағлубият қайд этилди.

Иқтибос

Севастьян Можаев (“Локомотив” футзалчиси): “Ҳозирча ишларимиз яхши эмас, жамоамиз натижалари ижобий томонга ўзгармаяпти. Биз кўпроғини истаймиз. Ўз устимизда кўпроқ ишлашимиз керак. Айни дамда жамоанинг катта қисмини ёшлар ташкил қилади. Албатта, тажрибали футболчилар бор, лекин айримлари футзалдаги илк мавсумини ўтказмоқда.

“Пахтакор” ва AГМКга қарши ўйнаш жуда қийин. Ушбу жамоалар таркибида Ўзбекистон миллий термасида ўйнаётган футзалчилар йиғилган. Ҳа, миллий чемпионат йилдан йилга кучайиб бормоқда. Буни жамоалардаги ўсишдан ҳам кузатиш мумкин.

Аммо, ушбу мавсумдаги ўйинларга қарайдиган бўлсак, AГМК — ўйнаса бўладиган рақиб. Жамоани бир неча тажрибали футзалчилар тарк этган. Бироқ кураш осон бўлмайди, биз ҳам осонликча қўл кўтармаймиз.

Эртага максимал кайфиятда тўп тепамиз. АГМКни юқори иштиёқ эвазига мағлуб этиш мумкин. Футзалчида рақибга қараганда ғалабага ташналик юқори бўлиши керак”.

Ҳусниддин Нишонов (АГМК футзалчиси): “Эртага яхши ўйин бўлади. “Локомотив” яхши шаклланган жамоа саналади. Таркиб бироз ёшартирилганлигини кўриш мумкин. Ўйлашимча, эртага ким кўпроқ меҳнат қилса, ўша жамоа ғалаба қозонади. Айни вақтда бор диққат эътиборимиз бўлажак учрашувга қаратилган”.

АГМК жамоаси таркиби

Бош мураббий – Александр Петров

Мураббий – Андрей Шлема

 

Футзалчилар

1

Рустам Умаров

2

Аббосбек Ўлмасбеков

3

Тимур Бердиев

4

Ихтиёр Ропиев

5

Илҳомжон Ҳамроев

6

Абдулла Солихов

7

Давронжон Абдураҳмонов

8

Ҳусниддин Нишонов

9

Алан Аминов

10

Даврон Валижонов

11

Артур Юнусов

12

Акобиржон Шокиржонов

15

Пўлат Олимов

17

Музаффар Аҳаджонов

19

Даврон Чориев

22

Анасхон Раҳматов

 

“Локомотив” жамоаси таркиби

Бош мураббий – Аҳад Юсупов

Мураббий – Фарҳод Мираҳмедов

Футзалчи

1

Клим Тюгаев

5

Жамшид Расулов

7

Ҳусниддин Ашуров

8

Мирзоҳид Ҳайдархўжаев

9

Фотих Восиқов

10

Севастьян Можаев

11

Жамолиддин Шарипов

12

Забихилло Долимов

13

Шерзод Хўжаёров

19

Илҳомжон Каримов

22

Бобурбек Эргашев

23

Хабибуллох Муҳаммаджонов

24

Хайрулла Солихов

25

Равшанбек Асқаржонов

33

Ҳумоюн Султонов

37

Сарвар Шоаҳмедов

 

Анонс

АГМК ва “Локомотив” жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Суперкубоги баҳси эртага соат 14:00 да старт олади. Мазкур беллашув “Спорт” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

20 дақиқадан иборат икки бўлимда ғолиб аниқланмаса, тўғридан-тўғри пенальтилар сериясига мурожаат этилади.


Футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги

22 сентябрь, сешанба

14:00 АГМК – ЛОКОМОТИВ

Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси

Ҳакамлар: Аскарбай Арзибеков, Фарруҳ Музаффаров, Султонмурод Абдураҳмонов

Вақт учун масъул ҳакам: Никита Афиногенов

Назоратчи: Тимур Абдуллаев.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика