Latest news

15:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  0 15:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ 2 ўйинида ишлайди  0 15:17"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  0 14:45Анчелоттининг ўғли "Ботафого" бош мураббийи лавозимини тарк этди  0 14:18Ўзбекистон U-17 терма жамоаси посбони "Нефтчи"да ўйнайди  1 13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  17 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  7 13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  1 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  25 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  2 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  1 11:52Алекс Фергюсон 2013 йилда: "Футболчиларга кийиниш хонасида ҳукмронлик қилиш имконини бериш хавфли"  8 11:36"Манчестер Сити" юлдузи АПЛда бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда  1 10:48Алонсонинг тақдири қайси ўйинга боғлиқлиги маълум қилинди  6 10:21Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  1

Футзал. Бугун 16:30. Ўзбекистон - Ливан News

Футзал. Бугун 16:30. Ўзбекистон - Ливан

Бугун Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси Вьетнамдаги Осиё чемпионатида Ливанга қарши ўйнайди.
Гуруҳ босқичини муваффақиятли ўтказган футзалчиларимиз ярим финалга чиқиш учун Ливан тўсиғидан ўтишлари лозим.

Ливан терма жамоаси ўз гуруҳида дастлаб Хитой Тайпеини мағлуб этди - 8:5. Иккинчи турда Малайзияга йирик ҳисобда таслим бўлди - 1:5. Сўнгги ҳал қулувчи турда Таиланд билан жанговор дуранг (3:3) ўйнаган ливанликлар чорак финалга чиқишди.

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё чемпионати финал босқичларида Ливанга қарши икки бор тўқнаш келган.

2008 йилги Таиландда қитъа чемпионатида бир гуруҳдан ўрин олган бу жамоалар ўртасидаги баҳсда Ўзбекистон 5:1 ҳисобида ғалабага эришган. 2010 Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионати гуруҳ босқичида ҳам бу жамоалар ўзаро кураш олиб боришган. Ўз уйида ўйнаган Ўзбекистон футзалчилари 3:1 ҳисобида зафар қучишган.

13:30

Қувайт - Австралия
Таиланд - Япония

16:30
Эрон - Вьетнам
ЎЗБЕКИСТОН - Ливан


Сайтимизда ўйинлар имкон қадар батафсил ёритиб борилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика