Latest news

17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  1 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  2 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  6 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  4 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  5 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  5 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  2 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  8 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  8 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  19 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага “Чкалов Кубоги” мусобақасига йўл олади News

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага “Чкалов Кубоги” мусобақасига йўл олади

Октябрда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳсларига ҳозирлик олиб бораётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида ўтказилувчи халқаро мусобақада иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.

29 август – 1 сентябрь кунлари Нижний Новгородда 3-марта ташкил этилаётган “Чкалов Кубоги” мусобақаси бўлиб ўтади. Унда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади. Мусобақада бош соврин учун шунингдек, Россия U-19 терма жамоаси, “Спартак” (Москва) ҳамда “Оргхим” (Нижний Новгород) футзал клублари баҳс олиб боришади. Ҳар бир жамоа мусобақа давомида 3 тадан ўйин ўтказади.

“Чкалов Кубоги” мусобақаси

29 август – пайшанба

Россия U-19 – Спартак
Оргхим – Ўзбекистон м.т.ж

30 август – жума
Россия U-19 – Ўзбекистон м.т.ж
Оргхим – Спартак

1 сентябрь – якшанба
Спартак – Ўзбекистон м.т.ж
Россия U-19 – Оргхим


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика