Latest news

00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  1 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5

Футзал бўйича Осиё чемпионатига саралаш. Эрон ва Тожикистонда ғалаба News

Футзал бўйича Осиё чемпионатига саралаш. Эрон ва Тожикистонда ғалаба

2020 йилнинг 24 февраль - 10 март кунлари Туркманистонда футзал бўйича навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада 16та жамоа иштирок этади ва якунда кучли бешликдан жой олган жамоалар 12 сентябрь - 4 октябрь кунлари Литвада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма олишади. 

ОФК Осиё чемпионатига саралашни тўрт минтақага бўлиб ўтказишни маъқул кўрган. Кеча Марказий ва Жанубий минтақада саралаш баҳслари старт олди. Ўзбекистон футзал терма жамоаси биринчи ўйинни Афғонистонга қарши ўтказиб, 6:2 ҳисобида зафар қучди. Шунингдек, кеча гуруҳдошимиз Тожикистон Непални, Эрон эса Туркманистонни мағлуб этди. 

Маълумот учун, Марказий ва Жанубий минтақадаги саралаш ўйинларида 7та жамоа иштирок этяпти. Жамоалар орасида Туркманистон ҳам бор, бироқ бу жамоа конкурсдан ташқари қатнашмоқда.

Якунда ҳар икки гуруҳдан биринчи-иккинчи ўринни қўлга киритган жамоалар Осиё чемпионатига йўл олади. Агар Туркманистон терма жамоаси гуруҳда биринчи ё иккинчи ўринни эгалласа, унда энг яхши 3-ўрин эгаси ҳам Осиё чемпионатига боради. Саралаш ўйинларига Эрон мезбонлик қиляпти ва 23-25 октябрь оралиғида ўтказилади. 


"A" гуруҳи - Ўзбекистон, Тожикистон, Непал, Афғонистон. 


1-тур. 23 октябрь

Ўзбекистон - Афғонистон 6:2; Тожикистон - Непал 6:0


2-тур. 24 октябрь

Афғонистон - Тожикистон; Непал - Ўзбекистон


3-тур. 25 октябрь

Непал - Афғонистон; Ўзбекистон - Тожикистон 


"B" гуруҳи - Эрон, Қирғизистон, Туркманистон. 


1-тур. 23 октябрь

Туркманистон - Эрон 0:4 


2-тур. 24 октябрь

Қирғизистон - Туркманистон 


3-тур. 25 октябрь

Эрон - Қирғизистон 


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика