Latest news

10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  0 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  6 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  0 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  1 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  3 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  5 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  12 07:22Бугун ФИНАЛ  11 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  20 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  11 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  10 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2

Футзал бўйича Осиё чемпионати. Ўзбекистон жой олган гуруҳ ҳақида нималарни биламиз? News

Футзал бўйича Осиё чемпионати. Ўзбекистон жой олган гуруҳ ҳақида нималарни биламиз?

Маълумки, 27 сентябрь - 8 октябрь оралиғида Қувайтда футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади. Вакилларимиз "B" гуруҳидан жой олган. Гуруҳдаги рақибларимиз: Туркманистон, Тожикистон ва Баҳрайн.

Осиё чемпионатида 16та жамоа 4тадан 4 гуруҳга бўлинган. Гуруҳ ўйинлари якунига кўра, иккитадан жамоа кейинги босқичга йўл олади. 

Дастлаб барча гуруҳларни келтириб ўтамиз: 

"A" гуруҳи: Қувайт, Ироқ, Таиланд, Уммон.

"B" гуруҳи: Ўзбекистон, Баҳрайн, Тожикистон, Туркманистон. 

"C" гуруҳи: Эрон, Ливан, Хитой Тайпейи, Индонезия.

"D" гуруҳи: Япония, Вьетнам, Жанубий Корея, Саудия Арабистони.


Гуруҳимиздаги ўйинлар тақвими қуйидагича кўриниш олган:

1-тур. 27 сентябрь

Баҳрайн - Тожикистон

Ўзбекистон - Туркманистон


2-тур. 29 сентябрь

Тожикистон - Ўзбекистон

Туркманистон - Баҳрайн


3-тур. 1 октябрь

Тожикистон - Туркманистон

Ўзбекистон - Баҳрайн

Унутманг! Қувайтдаги мусобақа ҳисоб бўйича 17-футзал Осиё чемпионати ҳисобланади.

 


Терма жамоалар ҳақида маълумот:


ЎЗБЕКИСТОН футзал терма жамоаси

Осиё чемпионатларидаги иштироки: 15

Энг яхши натижаси: Финалчи (4 марта - 2001, 2006, 2010, 2016)

Бош мураббий: Баҳодир Аҳмедов


БАҲРАЙН футзал терма жамоаси

Осиё чемпионатларидаги иштироки: 2

Энг яхши натижаси: Чорак финал (1 марта - 2018)

Бош мураббий: Марселино Апаресидо да Сильва


ТОЖИКИСТОН футзал терма жамоаси

Осиё чемпионатларидаги иштироки: 10

Энг яхши натижаси: Чорак финал (1 марта - 2007)

Бош мураббий: Пайрав Воҳидов


ТУРКМАНИСТОН футзал терма жамоаси

Осиё чемпионатларидаги иштироки: 6

Энг яхши натижаси: Гуруҳ босқичи

Бош мураббий: Гуванч Канаев

Биласизми? Туркманистон 10 йиллик танаффусдан сўнг футзал бўйича Осиё чемпионатида иштирок этади.


P.S. Ўзбекистон футзал терма жамоасидан бу мусобақада қандай натижа кутяпсиз? Ўз фикрингизни изоҳларда қолдиринг.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика