Latest news

19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   0 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0 18:39Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди  0 17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  2 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  1 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  6 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  2 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  4 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  20 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  2 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  8 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  20

Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди News

Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди

Юртимиз сўнгги йилларда халқаро миқёсидаги нуфузли футбол ва футзал бўйича мусобақаларни қабул қилиш юзасидан катта қадамларни ташламоқда.

Айниқса, ФИФАнинг 2024-йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионати мезбонлигини Ўзбекистонга ишониб топшириши бу борада олиб борилган кенг кўламли ишларнинг маҳсули бўлди. 

Футзал бўйича дунё мундиалининг ҳал қилувчи учрашувлари мезбони сифатида учта бетакрор шаҳарлар – пойтахт Тошкент, қадимий Ипак йўли чорраҳасида жойлашган Бухоро ва водий дурдонаси саналадиган Андижон танлаб олинди. 

Марказий Осиёда илк бор ўтадиган ФИФА шафелигидаги мусобақада дунёнинг энг кучли 24 терма жамоаси футзал бўйича Жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб боради. Тарихда 10-бор ташкил этилаётган мусобақада амалдаги ғолиб Португалиядан тортиб, беш карра чемпион Бразилия, шунингдек, Франция ва Янги Зеландия каби дебютантлар жорий йилнинг 14-сентябрь ва 6-октябрь кунлари юртимизда жам бўлишади. Тошкент, Бухоро ва Андижон шаҳарлари мезбонлик қиладиган мундиалнинг қуръа ташлаш маросими келаси ой юртимизда ташкил этилади. 

"Биз Ўзбекистоннинг бой ва ранг баранг маданиятини акс эттирувчи учта шаҳри мезбон сифатида танлаб олинганидан жуда ҳам мамнунмиз. Ишончим комил – 24 та иштирокчи терма жамоа буерда ўзини худди уйдагидек ҳис этади ва энг яхши шароитларда машғулот ва ўйинларини ўтказиш имконига эга бўлишади. 

Мазкур мусобақа Ўзбекистонда, умуман Марказий Осиёда ўтказиладиган дастлабки ФИФА турнири саналади ва бу жиҳат мусобақанинг қиймати ва аҳамиятини янада оширади. Бу ташкилотимизнинг янада глобал миқёс касб этиш бўйича мақсадларига тўла муштарак келади", – деди ФИФА мусобақалар ўтказиш бўлими раҳбари Ҳаиме Ярза. 

Бу хусусда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов шундай деди: 

"Бу ажойиб тадбирга мезбонлик қилиш биз учун катта шараф. Ўзбекистон жадал суръатлар билан ривожланаётган ажойиб мамлакат ва биз энди дунёнинг энг яхши футзалчилари ва мураббийларини қабул қилиш ва уларни ушбу мафтункор маскан билан янада яхшироқ таништиришга ҳозирлик кўришимиз мумкин. Футзалнинг бутун дунёга машҳурлигини инобатга олган ҳолда, бутун жаҳондан минглаб мухлислар трибуналарни тўлдириб, ўз жамоаларини қўллаб-қувватлаши, барчанинг ушбу тадбирдан баҳраманд бўлиши ва ажойиб муҳит яратишларини кутяпмиз".

Қайд этиш жоиз, футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 расмий қуръа ташлаш маросими шу йилнинг 26-май санасида ташкил этилади.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика