Latest news

09:18Чет эллик мутахассис Суперлига жамоасининг бош мураббийи бўлади  0 08:48Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  2 08:22Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  7 02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  3 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  1 02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2 02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  1 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  44 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  15 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  51 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2

Футзал: «Ардус» Европа чемпионини мағлуб этди News

Футзал: «Ардус» Европа чемпионини мағлуб этди

Тошкентнинг «Ардус» футзал клуби Қозоғистон чемпиони «Қайрат»га қарши назорат ўйинида майдонга тушди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Футзал бўйича 2012 йилги Ўзбекистон чемпиони - Тошкентнинг «Ардус» клуби Тошкентда Европанинг энг кучли клубларидан бири ҳисобланган «Қайрат» футзал клубига қарши иккита назорат учрашуви ўтказиши ҳақида хабар берган эдик. Мазкур жамоалар ўртасидаги илк ўйин 18 август куни бўлиб ўтди. Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтган илк ўйинда «Ардус» 3:2 ҳисобидаги ғалабага эришди. Иккала жамоа ўртасидаги иккинчи ўйин 19 август, душанба куни бўлиб ўтади.

Қайд этиш жоиз, 1995 йилда асос солинган «Қайрат» сўнгги йилларда мунтазам УЕФА Кубогининг финал тўртлигидан жой олиб келмоқда. 2013 йили «Қайрат» ушбу мусобақа финалида Москванинг «Динамо» жамоасни мағлубиятга учратиб (4:3), Кўҳна қитъанинг энг кучли клуби деб топилди.

«Қайрат»га қарши ўйинлар «Ардус»га 27 август – 1 сентябрь кунлари Япониянинг Нагоя шаҳрида бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги 2013 йилги Осиё чемпионати ўйинларига тайёргарлик кўриш имконини беради. Япониядаги мусобақа гуруҳ босқичида «Ардус» «В» гуруҳида Эроннинг «Санае Гити Пасанд», Таиланднинг «Чонбури Блувейв» ва Қатарнинг «Ас-Садд» жамоаларига қарши тўп суради.

Футзал. Ўртоқлик учрашуви. Тошкент. «Ўзбекистон» спорт мажмуаси.
18 август, якшанба
Ардус (Ўзбекистон) - Қайрат (Қозоғистон) - 3:2
Голлар: Х. Тожибоев (7), Д. Ирсалиев (32), А. Юнусов (34) - Лео (1), Фумаса (37)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика