Latest news

00:45Ла Лига. "Атлетико" Мадридда "Мальорка"ни мағлуб этди. Гризманн яна гол урди  10 00:41"Эспаньол" — "Реал". Вальверде, Беллингем, Винисиус ва Мбаппе асосий таркибда  6 00:15ПСЖ йирик хисобда ғалаба қозонди, Дембеле хет-трик қилди, Рамуш эса дублга эришди.  4 23:04"Барселона" собиқ ўйинчиси Артур Ла Лигага қайтди  13 22:41Бундеслига. "Бавария" ва "Хольштейн Киель" ўртасидаги ўйинда 7та гол урилди, "Боруссия" меҳмонда "Хайденхайм"дан устун келди  15 22:08АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Борнмут"дан устун келди, "Эвертон"дан 4:0, "Саутгемптон" ва "Фулхэм"дан меҳмондаги ғалаба  12 21:36Озарбайжон чемпионати. "Сумқайит" ўз уйида "Араз" билан дуранг ўйнади, Жалолиддинов 62 дақиқа ҳаракат қилди  4 21:04"Наполи" Кварацхелиянинг ўрнини Саудия Арабистонидаги ўйинчи билан тўлдиради  2 20:37Асенсио АПЛ клубига ўтиши мумкин  1 19:57Назорат ўйини. "Нефтчи" Қозоғистон клубини таслим қилди  7 19:48Баҳодир Мирзаев: "Қуръадан кўнглимиз тўлди, буёғига амалда кўрсатиш қолди"   4 19:35АПЛ. "Ноттингем Форест" жавобсиз 7та гол урди  11 19:30Иван Бошкович: "Бизга энг қийин рақиб рўбарў келди"   12 19:25Тўртта баҳс учун таркиблар маълум бўлди  1 18:58Рэшфорднинг ижараси деярли ҳал. Маошни "Астон Вилла" тўлайди  0

Футзал. Амалдаги чемпион АГМК пешқадам "Пахтакор"ни йирик ҳисобда таслим қилди ГАЛЕРЕЯ News

Футзал. Амалдаги чемпион АГМК пешқадам "Пахтакор"ни йирик ҳисобда таслим қилди ГАЛЕРЕЯ

Шу кунларда футзал бўйича XXIV Ўзбекистон чемпионатининг 6-тур беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Учрашувларга Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт мажмуаси мезбонлик қилмоқда. Бугун турнинг марказий тўқнашуви бўлиб ўтди. Унда айни пайтдаги пешқадам "Пахтакор" амалдаги чемпион АГМК билан куч синашди. Баҳсда ҳисобни "шерлар" очишди. 3-дақиқада Суннатилла Жўраевнинг жаримадан тепган зарбаси Рустам Умаров дарвозасидан жой олди. Шундан кейин таблода фақат АГМК номи остидаги рақам ўзгарди. Яъни, Александр Петров шогирдлари 5 бор тошкентликлар дарвозасини ишғол қилишди. Одатда катта ўйинларни катта ўйинчилар ютишади. Бугун ҳам шундай бўлди. 1-бўлимда ҳисоб 1:1 бўлиб турган бир пайтда олмалиқликлар кипери Рустам Умаров икки бор дабл пенальтини қайтарди ва жамоасини ғалаба учун курашда сақлаб қолди.

Чемпионатнинг марказий ўйинидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Фото: Толибжон Қосимов

Футзал

XXIV Ўзбекистон чемпионати, 6-тур

15.10.2020, "Ўзбекистон" спорт мажмуаси

Ҳакамлар: Анатолий Рубаков, Шавкат Мухитдинов, Ҳушнуд Атамуродов.

"Пахтакор" - АГМК 1:5

Голлар: С.Жўраев 3 - Д.Валижонов 14, Д.Чориев 22, 37, А.Ибрагимов 33 (автогол), А.Раҳматов 37

Амалга оширилмаган дабл пенальтилар: А.Абдувалиев 18, Ф.Фахриддинов 19

"Пахтакор" (биринчи бешлик): 13.Акмал Хазратқулов, 7.Суннатилла Жўраев, 8.Фарҳод Абдумавлонов, 14.Константин Свиридов, 27.Феруз Фахриддинов.

Захира: 1.Равшан Элибоев, 3.Машраб Одилов, 9.Дилмурод Шавкатов, 11.Авазбек Абдувалиев, 18.Илҳом Ражабов, 23.Шерзод Мустафоев, 77.Алишер Ибрагимов, 99.Муҳаммад Зоиров.

АГМК (биринчи бешлик): 1.Рустам Умаров, 5.Илҳом Ҳамроев, 6.Абдулла Солиҳов, 8.Ҳусниддин Нишонов, 22.Анасхон Раҳматов.

Захира: 12.Акобиржон Шокиржонов, 2.Аббосбек Ўлмасбеков, 3.Темур Бердиев, 4.Ихтиёр Ропиев, 7.Даврон Абдураҳмонов, 9.Алан Аминов, 10.Даврон Валижонов, 15.Пўлат Олимов, 17.Музаффар Аҳаджонов, 19.Даврон Чориев.

Огоҳлантириш: Д.Валижонов 18


Олий лига 6-турининг бугун бўлиб ўтган ўйинларида қайд этилган натижалар:

15.10.2020

"Бунёдкор" - "Хуахин Жиззах" 2:2

"Металлург" - "Қўқон-1912" 10:6

"Пахтакор" - АГМК 1:5

"Локомотив" - "Навбаҳор" 4:4

"Максам-Чирчиқ" - "Строител-З" 3:4

"Насаф" - "Бухоро" 8:4

Айни пайтга келиб "Пахтакор" ҳисобида 39, АГМКда эса 37 очко мавжуд.


Футзал бўйича Олий лига 6-турнинг бугунги ўйинларидан кейинги турнир жадвали



Чемпионатнинг марказий ўйинидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика