Футзал. Алишер Ибрагимов: "Бугун жуда оғир ўйин бўлди"
19 mar 2014 17:19
News
Футзал. Алишер Ибрагимов: "Бугун жуда оғир ўйин бўлди"
Футзал бўйича XVIII Ўзбекистон миллий чемпионатининг ярим финал босқичи учинчи кун учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Қаршининг "Дўстлик-AIN" клуби Андижоннинг "Турон-С" жамоасини мағлуб этиб, финалга йўл олди. Ўйиндан сўнг қаршиликлар аъзоси Алишер Ибрагимов учрашув ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
- Бугун жуда ҳам оғир ўйин бўлди. Биринчи учрашувда рақибнинг кучини тўғри баҳолай олмаганимиз учун мағлуб бўлган эдик. Кейинги икки бахсда эса тамомила бошқача тайёргарлик кўрдик ва олдимизга қўйган мақсадимизга эришдик.
- Терма жамоадан чақирув олганингиз ҳақида нима дея оласиз?
- Бундан аввалги йиғинга чақиришганда жароҳатим борлиги сабаб кела олмаган эдим. Агар бош мураббий навбатдаги йиғинга ҳам таклиф қилса албатта етиб келаман.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments