Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Футзал. АГМК Эрон чемпионидан 9та гол қабул қилиб олди News

Футзал. АГМК Эрон чемпионидан 9та гол қабул қилиб олди

Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 2-туридан ўрин олган ўйинлар давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон чемпиони АГМК Эроннинг "Мес Сунгун" жамоаси билан беллашди. Учрашувда олмалиқликлар форсларга 1:9 ҳисобида имкониятни бой беришди. Агар 16:00да бошланадиган учрашувда Ливан чемпиони "Банк Бейрут" Тожикистоннинг "Сипар" жамоасини мағлуб этса АГМК муддатидан олдин чорак финалдан қуруқ қолади.


Футзал
Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати
"D" гуруҳи, 2-тур
АГМК - "Мес Сунгун" 1:9
Голлар:
Акбар Усмонов 14 - Муртазо Иззати 5, Ҳ.Тойиби 9, 9, 27, 40, А.А.Ҳасанзода 13, С.Тақизода 17, Ф.Фаҳим 19, А.Ороужи 30

АГМК (биринчи бешлик): 1.Рустам Умаров, 14.Константин Свиридов, 4.Шуҳрат Тожибоев, 6.Жавлон Аноров, 8.Фарҳод Абдумавлонов.
Захира: 3.Машраб Одилов, 5.Сарвар Шоаҳмедов, 7.Даврон Абдураҳмонов, 9.Андрей Шлема, 10.Жамолиддин Шарипов, 11.Суннат Куралов, 13.Акбар Усмонов.

"Мес Сунгун" (биринчи бешлик): 2.Алиризо Самими, 7.Али Асқар Ҳассанзода, 9.Саид Тақизода, 10.Ҳуссейн Тойиби, 12.Фарҳод Фаҳим.
Захира: 1.Саид Момени, 3.Баҳман Жафари, 4.Бабақ Носири, 5.Ҳамид Аҳмадидоза, 6.Мустафо Сангсефиди, 8.Муртазо Иззати, 11.Абулқосим Ороужи, 13.Туҳид Лутфи, 14.Алиризо Коҳан.

Огоҳлантириш: С.Шоаҳмедов 23


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди.

40 - Тойиби ўзининг учрашувдаги тўртинчи голини урди.

30 - Ороужини ҳеч ким қарши олмади ва у Умаровнинг оёқлари орасидаги тўп сиғадиган бўш жойни топа олди - 1:8.



27 - Тойиби яна бир бор стандарт вазиятдан сўнг гол урмоқда.

23 - Сарвар Шоаҳмедов тўпни тепаман деб рақиб посбонига зарба бериб юборгани учун огоҳлантирилди.

Иккинчи бўлимга старт берилди.


19 - Гол, Фарҳод Фаҳим 3 ўйинчимизни осонгина доғда қолдириб гол урди.

19 - Абдумавлоновнинг зарбасидан сўнг дарвозага кириб кетаётган тўпни Али Асқар Ҳассанзода қайтариб юборди.

17 - Ҳимоячиларнинг назаридан четда қолган Саид Тақизода жамоасининг бешинчи голини урди.



14 - Гоооол, Акбар Усмонов ниҳоят вакилларимизнинг ушбу ўйиндаги дастлабки голини киритди.

12 - Александр Петров ўйновчи дарвозабонни туширди.

9 - Гол, Ҳуссейн Тойиби қандайдир сониялар ичида икки бор олмалиқликлар дарвозасини нишонга олди.

5 - Гол, стандарт вазиятдан сўнг Муртазо Иззати ярим метрча масофадан Умаров дарвозасини ишғол қилди.

Rating: -66   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика