Latest news

12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  0 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  1 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  23 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  36 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  3 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  4

Футзал. Абдулла Бўриев: "Ардус" эмас "Насаф" билан ўйнашимиз яхши" News

Футзал. Абдулла Бўриев: "Ардус" эмас "Насаф" билан ўйнашимиз яхши"

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 4-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бунёдкор" (1:5) учрашувидан сўнг "қалдирғочлар" бош мураббийи Абдулла Бўриев ўз фикрларини билдирди.
"Йигитларнинг ҳаракатидан қониқмадим. Сабаби биз деярли плей-оффга чиқиб бўлгандик. Шу боис ҳам шогирдларим у қадар яхши ўйнай олишмади. "Пахтакор"да ҳам йўқотадиган нарсаси йўқ эди, рақиб ҳам ёшларни майдонга туширди. Бир сўз билан айтганда ғалаба қозонсак ҳам бугунги ўйиндан қониқмадим", - деб гап бошлади Абдулла Бўриев.

- Плей-оффда катта эҳтимол билан "Насаф"га қарши ўйнайсизлар...
- Тўғри айтдингиз. "Насаф"га қарши ўйнашимиз деярли аниқ. Бизда ярим финалга чиқиш имконияти ошди. Билсангиз керак, айнан шу жамоа бизни икки марта хафа қилганди. Сўнгги сонияларда гол уриб ғалаба қозониб кетганди. Бундан ташқари Ўзбекистон кубогида ҳам айнан "Насаф"га қарши ўйнаймиз.

- Бу босқичда "Ардус" эмас "Насаф" билан ўйнашинглар яхшими ёки ёмон?

- Менимча "Насаф"га қарши ўйнашимиз яхши. Сабаби барибир "Ардус" ва "Олмалиқ" етакчи жамоалар. Айнан шу икки жамоа финалда ўйнашса керак, бу шахсий фикрим. "Насаф" бизга қулай рақиб.
 
Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика