Latest news

10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  0 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  1 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  0 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   1 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  2 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   7 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  13 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  3 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  15 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  35 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  421 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  9 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0

Футзал: 2 декабрь куни Осиё чемпионатига қуръа ташланади News

Футзал: 2 декабрь куни Осиё чемпионатига қуръа ташланади

2016 йилда Тошкентда ўтказиладиган футзал бўйича Осиё чемпионати финал босқичига қуръа ташлаш маросими 2015 йилнинг 2 декабрь куни, Тошкентдаги “Зарафшон” кино-концерт саройида ўтказилади.

Унда финал босқичида қатнашадиган жамоалар ва ОАВ вакиллари иштирок этади. Тадбир 18:00да бошланади.

Аввалроқ саралаш ўйинлари натижасига кўра финал босқичига йўл олган 13та терма жамоа номи аниқланган эди.

Улар: Ливан, Қатар, Ироқ, Иордания, Саудия Арабистони, Таиланд, Австралия, Малайзия, Вьетнам, Қирғизистон, Тожикистон, Хитой ҳамда Хитой Тайпей футзал терма жамоларидир.

Ушбу 13 жамоадан ташқари Япония ҳамда Эрон терма жамоалари аввалги қитъа чемпионатида юқори ўринларни эгаллагани учун, шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа мезбони сифатида Тошкентдаги финал босқичига тўғридан-тўғри йўл олган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент мезбонлик қиладиган Осиё Чемпионати 2016 йилнинг 10 — 21 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика