Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Футзал. 1-турнинг дастлабки кунги баҳсларидан сўнг мураббийлар қандай фикрда? News

Футзал. 1-турнинг дастлабки кунги баҳсларидан сўнг мураббийлар қандай фикрда?

Жиззах шаҳрида футзал бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг 1-тур баҳслари старт олди.

Шуҳрат Ташмедов (“Пахтакор” футзал жамоаси бош мураббийи): 

- Бугун хатоларимиз кўп бўлди. Ҳисобни рақиб очган бўлсада, ирода кўрсатиб, 3:2 ҳисобида олдинга ҳам чиқиб олдик. Бироқ, шундан сўнг ўйинимиз бироз сустлашди ва кетма-кет голлар ўтказиб юбордик. Мавсум энди бошланди. Эртага “Нефтчи” билан куч синашамиз. Тайёргарликни давом эттирамиз.

Фузули Хайруллаев (Оил Стар жамоаси бош мураббийи):

- Барча жамоаларни янги мавсум билан табриклайман. Биринчи ўйин бироз ўғир кечди, лекин бари-бир ғалаба қозондик. Олдимизга қўйилган мақсад сари давом этамиз. Бугунги ўйинни эсдан чиқариб, эртанги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз.

Ойбек Полвонов (“Насаф” футзал жамоаси ўйновчи мураббийи):

- Жуда қийин ўйин бўлди, чунки “Максам Чирчиқ” олдиндан шаклланган жамоа. Кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Қолаверса, асосий дарвозабонимиз машғулотлар вақтида кўзидан жароҳат олганди. Бу дарвозабонимиз эса янги. Хатоларимиз бор ва ишлашда давом этамиз.

Абдужаббор Ғаффоров (“Максам Чирчиқ” бош мураббийи):

- Биринчи таймда футзалчиларим вазиятни назорат қилди. Улар ёш бўлишгани учун иккинчи бўлим озгина кучлари етмай қолди. Шу сабабли иккинчи таймда кўп хато қилдик ва таймни ютқаздик. Лекин энг муҳими 3 очкони қўлга киритдик.

Фарҳод Мираҳмедов (“Локомотив” футзал жамоаси мураббийи):

- Чемпионат бошлангани билан ҳаммани табриклайман. Биринчи ўйин ҳар доим қийин бўлади. Жамоамизнинг янги футзалчиларини синовдан ўтказиб олдик. Улар ҳам тўлиқ тайёргарликсиз майдонга чиқиш қанақа оқибатларга олиб келишини билишди.

Фарруҳ Зокиров (“Нефтчи” футзал жамоаси бош мураббийи):

- Чемпионат бошлангани билан барча мухлисларни табриклайман. “Локомотив” бизга мос жамоа эди. Биринчи таймда тенгма-тенг кураш бўлаётган пайтда ҳимоямиздаги баъзи бир хатолар голга олиб келди ва 2-таймда тенг курашган бўлсакда, биринчи таймдаги ҳисоб ўз сўзини айтди деб ўйлайман. Кейинги учрашувларда яна яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз”.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика