Latest news

09:50МЮ сардорига нарх қўйди  0 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  0 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  0 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  3 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  5 01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  2 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  5 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  4 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  7 23:10Салоҳ қайтди!  9 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0

Футзал бўйича ЖЧ. Равшан Элибоев: “Сўнгги имкониятимиздан фойдаланмоқчимиз” News

Футзал бўйича ЖЧ. Равшан Элибоев: “Сўнгги имкониятимиздан фойдаланмоқчимиз”

Хабарингиз бор, Литвада футзал бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2-тур доирасида Россияга қарши майдонга тушиб, 2:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашувдан сўнг терма жамоамиз дарвозасини ишончли қўриқлаган Равшан Элибоев билан суҳбатлашдик.

- Авваламбор Ассаламу алейкум! Россияга қарши ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Биринчидан тажрибамиз камлик қилди. Иккинчидан, ўйин аввалида бизда ҳаёжон кузатилди. Натижада жаҳоннинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнаган бўлсак-да, рақиб дарвозаси олдида етарлича вазиятга эга бўлдик. Афсуски имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Биз охиригача курашдик. Лекин ҳавфли вазиятларни голга айлантиришда тажрибасизлик натижасида омадсизликка учардик.

- Россия терма жамоаси қайси жиҳати билан ажралиб турди?


- Бу терма жамоада бундай халқаро мусобақаларда тўп тепиш бўйича катта тажрибга эга. Шунингдек, уларда маҳаллийлаштирилган легионер футболчилар жамоанинг ўйинини янада кучайтирмоқда. Шу жиҳалари билан биздан устунлик қилди.

- Учрашув аввалида асосий таркибга киритилишингизни кутганмидингиз?


- Йўқ албатта. Асосий таркибда майдонга тушишимни эшитиб жуда хурсанд бўлдим. Шу ўринда терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир ака Аҳмедовга миннатдорчилик билдираман. Улар муҳим баҳсда менга ишонч билдирди. Россияга қарши ўйин орқали анча тажриба оттирдим. Гарчи ўйин давомида бир нечта вазиятларда жамоани голдан қутқариб қолган бўлсам-да, ўз ўйинимдан қониқиш ҳосил қилмадим.

- Мисрга қарши ўйин олдидан мухлисларга нима дея оласиз?


- Миср жиддий рақиб эканлигини жуда яхши биламиз. Таиландда ўтказилган мусобақада уларга қарши ўйнаганмиз. Гарчи ўша учрашувда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсак-да, рақиб биз билан тенгма-тенг ўйнаганди. Мисрга қарши баҳсда ғалаба учун майдонга чиқамиз. Сўнгги имкониятимиздан фойдаланган ҳолда кейинги босқичга йўлланма олмоқчимиз.


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика