Latest news

07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  0 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  11 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  21 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  6 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4

Футболимизнинг расмий сайти йўқ "профессионал"лари News

Футболимизнинг расмий сайти йўқ "профессионал"лари

Ўзбекистон чемпионатининг янги мавсуми старт олишга улгурди.

Суперлиганинг 2021 йилги мавсумида 14 та клуб иштирок этмоқда. Жамоаларнинг ҳар бири ўз матбуот хизматига эга. Ҳозир уларнинг (баъзилари) фаолиятида йўл қўйилаётган катта камчилик ҳақида қисқача маълумот берамиз.

Ташкилотнинг Мусобақаларни ўтказиш бўйича регламенти бор. Мазкур ҳужжатнинг 20-боб 2-бандида шундай ёзилган:
"20.2.Футбол клуби ўз расмий сайтига эга бўлиши шарт".
Айни пайтда ушбу қоидани миллий биринчилигимизнинг юқори дивизионида иштирок этаётган 5 та клуб бузмоқда. Аниқроғи, доимий равишда бузиб келган. Булар: "Андижон", АГМК, "Машьал", "Сурхон", "Сўғдиёна".

Бундан ташқари, Аккредитация низоми ва ОАВ учун йўриқномада шундай банд бор:
"2.7.Ҳар бир клуб ўз расмий веб-сайтига ҳамда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда ўз саҳифасига эга бўлиши тавсия этилади. Клуб матбуот котиби веб-сайтнинг барқарор фаолият олиб боришиучун жавобгар ҳисобланади".
Агар бу бандни ҳам инобатга олсак, юқоридаги рўйхатга Навоийнинг "Қизилқум" клуби ҳам киритилади.

Бу жуда кичкина мавзу бўлиши мумкин, лекин қоидалар бузилаётгани факт. Энг қизиғи, ўтган йилнинг 17 июль куни ҳам шу мавзуга тўхталиб, ёки клублар қоидани бажариши ё ЎзПФЛ регламентидан бундай банд чиқариб юборилиши кераклигини айтгандик. Ҳеч қандай натижа кузатилмаганч, ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев билан боғланиб фикрлари билан қизиқдик ва шундай жавоб олдик:

"Эски ҳужжатлар бўйича ҳар бир клуб ўзининг расмий сайтига эга бўлиши шарт эди. Жорий мавсум олдидан чиқарилган Аккредитация низоми ва ОАВ учун йўриқномада мажбурийликни олиб ташлаб, клубларга бу ҳақда тушунтириш бердик. Регланментда қолиб кетган бўлса, тузатилади. Лекин, биз клубларни расмий сайти йўқлиги учун ҳам жазолайдиган ташкилот эмасмиз. Уларнинг ўзи масъулиятни ҳис қилиши керак. Имижни кўтаришда расмий сайтларнинг ўрни бўлакча. Матбуот хизмати фаоллашса, жамоатчилик билан мустақил тарзда ишласа, бундан фақат клуб фойда қилади".

Демак, ЎзПФЛ ўтган йиллар давомида регламентнинг мазкур банди мунтазам равишда бузиб келингани тушунган ва мажбурийликни ихтиёрийлик билан алмаштирган. Ҳақиқатан ҳам клубларнинг сайтини каттакон ташкилотлар назорат қилиши кулгили кўринади. Лекин, йиллар давомида расмий сайтини шакллантиришга қунт қилмаган "профессионал"ларнинг ҳолати анча ачинарли. XXI асрнинг 21-йилида ҳам расмий сайти йўқ клубларимизнинг профессионалликни талаб қилишини қоғоз қанотлар билан осмонда учишни орзу қилган мултисериал қаҳрамонига ўхшатиб қўя қолдик...

Фахриддин Рўзиев

Author :
Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика