Latest news

20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  3 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  5 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  8 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  24 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  6 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  26 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14

"Футболга ёрдам беринг!" (О. Самисов блоги) News

"Футболга ёрдам беринг!" (О. Самисов блоги)

“Сўғдиёна” – “Турон” учрашувидаги пенальти белгиланган вазият, ўйиндан кейинги матбуот анжумани мана 2 кундан буён ЎзНетда мавзуни буриб юборди. Бир томонда карантин қайтиши ҳақидаги қўрқув ва миш-мишлар, бир томонда эса футбол.

Мақола аввалида бир нарсани айтиб қўймоқчиман: футболда коррупция бўлган ва ҳозир ҳам бўлса керак. Қўлимиз билан ушлаб, кўзимиз билан кўрмаган бўлсак ҳам, ишонинг, коррупция нафақат футбол, балки ҳар соҳада бор. Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йили бутун бошли коррупцияга қарши агентлик тузишни таклиф қилдилар. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ишлашда давом этмоқда.

Футболимиз тепасига янги раҳбарлар келгач ҳам бу нарсани тозалаш бошланди. 2020 йилнинг 28 ноябрь куни бир неча ҳакам футболдан четлатилди, жарима тўлатилди. Кейинчалик ҳам бу жараён давом этди ва ҳозирча охиргиси бўлиб турган Виктор Серазитдиновнинг иши билан боғлиқ. Бу ҳолатни эшитган кишилар аввалдан коррупцияга қарши курашилаётганини билишадими-йўқми, билмадим-у, лекин улар энг охиргисини эслаб қолишди. Эслаб қолишганда ҳам, мураббийнинг гапларидан сўнг эслаб қолишди. Ваҳоланки, четлатилган Серазитдиновнинг ўша учрашувдаги фаолияти ЎФA Ҳакамлар қўмитасининг якуний қарорига мувофиқ, қўпол хатоларга йўл қўйганлиги ҳамда ушбу хатолар ўйин натижасига таъсир оʼтказганлиги сабабли, учрашувдаги фаолияти қониқарсиз, деб баҳоланди ва ҳакамлик фаолиятидан номуайян муддатга четлатилди.

Демоқчи бўлганим, ҳали бу ерда коррупция билан боғлиқ ҳолат аниқланмади. Aммо бу фикр ҳам умуман коррупция бўлмаган, дейишдан йироқ. Ҳамкасбимиз Фаҳриддин Рўзиев шу вақтгача ўтган йили футболдан четлатилган ҳакамлар ишлаган ўйинлар, клублар номини ошкор қилинишини кўтаравериб чарчамади. Мухлисларга ваъда қилган, лекин кўп нарса унга боғлиқ бўлмаган ҳолатда чиқмаган мақоласи бўйича тушунтириш ҳам берди.

Юқорида айтганимиздек, коррупция ҳар соҳада оз бўлса-да, бор бўлса керак. Уларни ҳал этмай туриб, футболдан ҳалоллик, футболни ҳал этиб туриб эса бошқа соҳаларнинг софлигини излаш қанчалик тўғри ёки йўқ, бу ҳамманинг ўзига ҳавола. Барча соҳа бирдек ривожланса, футбол ҳам қолиб кетмайди. Таълимга, тиббиётга пул ажратиш тўғри. Фарзандларимиз сифатли таълим ва тиббиёт олишини ҳаммамиз хоҳлаймиз. Тушунишимиз керак бўлган яна бир жиҳат бор, соғлом фарзанд ҳаммага керак. Спорт – соғлик гарови. Ўзбекистондаги биринчи рақамли спорт тури – футбол билан қанчадан қанча болалар, ўсмирлар шуғулланишади. Уларга бу борада ҳам яхши шароит яратиб беришга интилайлик. Маблағ бошқа соҳани ривожига ҳам йўналтириляпти, футбол ҳам шуларнинг бир чеккасида бўлсин.

Мираброр Зуфарович илк бор футбол бошига келганида нега футболчиларга кўп пул берилишини савол бериб, ўзи жавоб берганида, бирор футболчи энг сўнгги русумдаги машинани минса, уни кўрган ёш футболчи мен ҳам шундай бўламан, деб интилишини айтган эди. Яна бир жиҳатни келтириб ўтган эди. Унга кўра, ҳаётда ҳар хил муаммолар бўлади. Маиший муаммолардан чарчаган инсон стадионга келиб, бор овози билан мухлислик қилиб кетса, чарчоғи чиқади, муаммолардан узоқлашгандек бўлади. Бу эртаси куни ишда ҳам унум беришини таъкидлаб ўтган эди.

Футбол ўз йўлида ёмон кетмаяпти. Балки, кимлар учундир яхши ҳам кетмаётган бўлиши мумкиндир, лекин ишонинг, бирор кун бу нарсалар тугайди. Қолган соҳалар ўз йўлида ривожланса, футбол ҳам бу йўлдан тўхтаб қолмайди. Ҳозир эса унга ёрдам берайлик. Жилла қурса, сўкмасдан, “шумтакалик” қилиб қўйганида урмасдан, бошини силаб тушунтирайлик. Зеро, умид охирги бўлиб ўлади. Саломат бўлинг!

Оғабек Самисов

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика