Latest news

01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  0 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  24 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  1 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  1 23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  45 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  9 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   7 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  15 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0

Футболдан футзалга ёхуд Шоимов, Манзукас, Холмуродов ва бошқалар ҳақида News

Футболдан футзалга ёхуд Шоимов, Манзукас, Холмуродов ва бошқалар ҳақида

Футболчиларнинг фаолияти турлича кечади. Кимдир маҳалла футболида ўзини кўрсатиб, профессионал жамоага ўтса, айримлари академияда ўқиб ҳам футболчи бўла олмаслиги мумкин.
Шунингдек футзалда ўйнаб кейинчалик катта футболга кириб келганлар ҳам учраб туради. Мухлислар унутмаган бўлса, Темур Васильев бунга мисол бўлади. Катта футболдаги фаолияти давомида "Локомотив", "Хоразм" ва "Қизилқум" сингари жамаоларидаги фаолияти орқали ишқибозларга яхши таниш бўлган Васильев ундан олдин футзалда "Локомотив" жамоаси шарафини ҳимоя қилганди. Маълумотларга кўра, Темур айни дамда Қозоғистон биринчи дивизионида фаолият юритмоқда.

Мавзуимизнинг асосий қисмига келадиган бўлсак. Хабарингиз бор, яқинда Тошкентдаги Ўзбекистон мажмуасида футзал бўйича Ассоциация Кубоги бўлиб ўтди. Унда иштирок этган жамоалар таркибига назар ташлайдиган бўлсак, яқин-яқингача катта футболда юрган айрим ўйинчиларни кўриш мумкин. Хусусан "Бухоро", "Нефтчи" ҳамда "Машъал"нинг собиқ ўйинчисига айланган Насим Шоимов ҳамон тўп тепаётганини кўриш мумкин. Тажрибали ҳимоячи биринчи лига иштирокчиси "Аланга"да ёрдамчи мураббийлик қилиш билан бирга футзалда "Когон" жамоаси учун ҳам ўйнаб келмоқда. Қолаверса бу жамоада ўз вақтида катта футболда фаолият юритиб кейинчалик, айрим сабабларга кўра кўриниш бермай қўйган Жасур Ўрунов, Алишер Юсупов ва Комил Самиевни ҳам учратиш мумкин. Қашқадарёлик Ойбек Полвонов билан Тоҳир Абдураззоқов эса футзалда "Насаф" учун ўйнамоқда.

Катта футболда бундан бир неча йиллар олдин Машъал ёшлар жамоасида ўйнаган Маҳкам Негматов ва охирги йилларда "Пахтакор" ёшлар жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётган Алексей Лактионов ҳам бугунги кунда футзалда Пахтакор учун ўйнаб келмоқда.

Биринчи лига иштирокчиси "Истиқлол"да маълум муддат тўп тепган Темур Садиров футзалга қайтди. У ҳозирда "Ардус"да ўйнамоқда.

"Локомотив-БФК"даги Азамат Комилжонов жамоаси кейинги босқичга чиқа олмаганидан сўнг ўзини футзалда синаб кўришга қарор қилган кўринади. Боиси ярим ҳимоячи айни дамда "Бунёдкор" учун ўйнамоқда.  

Қашқадарё футболи тарбияланувчилари дарвозабон Акмал Чориев билан ҳимоячи Фахриддин Холмуродовнинг ҳам катта футболда кўринмай қолгани, уларнинг футзалга ўтиб кетгани билан боғлиқ. Улар ҳозирда Қаршининг "Дўстлик-AIN" жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Мухлислар яхши билишса керак, таниқли собиқ ҳужумчи Зафар Холмуродовнинг укаси бўлган Фахриддин ўз вақтида "Насаф", "Нефтчи" сингари мамлакатимизнинг таниқли клубларида ҳам ўйнаганди. Шунингдек "Дўстлик-AIN" сафида биринчи лигада фаолият юритган Шаҳбоз Аҳмедов ва Фаррух Зикриёев каби номлар ҳам борлигини айтиб ўтиш керак.

"Қурувчи" (ҳозирги "Бунёдкор") сафида ўйнаб мухлисларга яхши таниш бўлган Яннис Манзукас кейинчалик "Локомотив", Қизилқум каби жамоаларда ҳам ўйнади. Қанот ярим ҳимоячиси бугунги кунда футзалда "Максам-Чирчиқ" шарафини ҳимоя қилмоқда. Биринчи босқични "Чуст-Пахтакор"да ўтказган Руслан Гаффаров ҳам бугунги кунда "Максам-Чирчиқ"да ўйнамоқда.

Охирги вақтларда биринчи лига аъзоси "Хотира-79" учун ўйнаб келаётган Жавлон Холмирзаев ҳам футзалга ўтишга қарор қилган кўринади. Яқинда бўлиб ўтган Ассоциация Кубогида Наманганнинг "Аснам" футзал жамоасида шундай номдаги футболчи ўйнади.   
   
Исломбек Рустамбеков.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика