Latest news

10:51Перес Винисиуснинг "Реал"да қолишини истамоқда  1 10:23"Кристал Пэлас"га совринлар олиб берган мураббий ишдан кетишини маълум қилди  1 09:55Артета: "Гёкереш ўзидан кутилаётганларни оқлашга ҳаракат қилмоқда"  0 09:28"Барселона"нинг собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  6 09:00"Пахтакор" бугун Туркияга йўл олади. Таркибда кимлар бор?  6 08:35Гвардиола дерби олдидан Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  7 08:20"Сурхон"нинг собиқ бош мураббийи водий жамоасида иш бошлади  2 07:54"Реал" бир футболчи учун ярим миллиард евро сарфлаши мумкин  10 07:28Ўзбекистон МТЖ БААда кимга қарши назорат учрашувида майдонга тушиши маълум  3 07:01U-23 Осиё кубоги. Бугун ярим финал йўлланмаси учун курашамиз  9 02:58Франция. ПСЖдан йирик ғалаба, "Монако" ўз уйида ютқазди  1 02:06"Бухоро" Туркия йиғинидаги рақибларни маълум қилди  1 01:45Жаҳон чемпионатидан кейин Франция термасида бош мураббий алмашишига тайёрланишмоқда  1 01:20"Навбаҳор" Туркияда кимлар билан ўйнайди?  1 00:50Арбелоа жамоанинг ҳолати ҳақида: "Алонсони айбламайман"  2

Футболдаги “каратэ” News

Футболдаги “каратэ”

Кеча Қарши шаҳридаги “Геолог” стадионига аёллар ўртасида Олий лига тўртинчи тур доирасида бўлиб ўтган “Севинч”-“Бухоро W” учрашувини бевосита майдондан кузатиш учун ташриф буюрдим.

Маълумки, “Геолог” стадиони “Шўртангаз” кимё мажмуаси тасарруфидаги спорт соғломлаштириш марказининг бир қисми ҳисобланади. У ерда ёш ўғил қизлар футболдан ташқари бир неча спорт турлари билан шуғулланишади.

Стадионга ташрифимнинг боиси фақатгина футбол томоша қилиш эди. Каратэга доир “кўргазмали чиқиш”нинг гувоҳи бўлишим эса хаёлимга ҳам келмасди.

Гап шундаки, меҳмонларнинг 10-рақамли футболчиси Екатерина Лангаева “Бухоро W” таркибида футбол мусобақаларида иштирок этса-да, уни бемалол мураббийларга шарқ яккакурашлари бўйича ҳам синаб кўришни тавсия қилган бўлардим. Боиси…

Келинг, воқеа тафсилотларига батафсил тўхталамиз. 8:0 ҳисобида ортда қолаётган “Бухоро W” футболчилари ўз жарима майдончаси яқинида 69-дақиқада Феруза Турдибоевага нисбатан қўполлик ишлатишди. Учрашув бош ҳаками Анна Сидорова нотўғри позиция танлагани боис ушбу ҳолатни кўрмай қолди. Тўп “Севинч” ҳимоячиларидан бирига келиб тушгач, у тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Майдонда ётган Феруза томон меҳмон жамоа сардори Лангаева югуриб келиб, “атайин ётиб ўйинни чўзмаслиги” кераклигини уқтирган кўйи туртиб, пўписа қила бошлади. Қизиғи, ўйинни чўзиш “Севинч” футболчилари учун ёт ҳолат ҳисобланишини мухлислар жуда яхши билишади. Ўзига нисбатан ҳаркатдан жаҳли чиққан Турдибоева эса Лангаевага нисбатан ҳакамнинг фикрича, “қўпол сўзлар” билан жавоб қайтарди. Учрашув бош ҳаками Сидорова ҳар икки футболчига қизил карточка кўрсатиб майдондан четлатди. Турдибоева майдонни тезда тарк этди. Екатерина эса ҳакамнинг ноҳақлигини исботлашга тушиб кетди. Бироз ўтиб майдон ташқарисидаги рақиби Феруза томон важоҳат билан югура кетди. Зиддиятни тинчлантириш учун югурган заҳира ҳаками Зилола Раҳматова ва бошқа футболчилар Лангаевани тинчлантиргунча стадионга йиғилган мухлислар унинг каратэдан ҳам етарлича маҳорати борлигига гувоҳ бўлишди. Оёқда берилган қаттиқ зарба доим спорт билан шуғулланиб юрган Ферузага унча таъсир қилмаганини унинг тик оёқда заҳира ўриндиғини тарк этганидан билиш мумкин. Агар Турдибоева жисмоний бақувват бўлмаганида Екатеринанинг зарбасидан қайтиб ўрнидан тура олмаслиги ҳам мумкин эди. Ўйлаймизки, аёллар футболи ассоциацияси мутасаддилари ушбу ҳолатни ўрганиб чиқишади.

Аёллар футболи гарчи эркаклар футболичалик оммавий бўлмаса-да, унга оддий ҳолатлардан бошлаб эътиборни ошириб бориш керак. Учрашувда эътиборга молик ҳолатлар кўплаб учради. Бу ҳақда батафсил тўхталмоқчи эмасман.

Шунчаки қуруқ гап бўлиб қолмаслиги учун, стадионга тез ёрдам машинасининг кечикиб келиши, меҳмон жамоа футболчиси Феруза Чориева қайдномада 23-рақамда кўрсатилиб, майдонда 13-рақамда ҳаракат қилиши ёки мураббий Обид Ражабовнинг гоҳ заҳира ўриндиғидан, гоҳида назоратчи томондан кўрсатилган томошабинлар ўриндиғидан кўрсатма бериши биз учун жавобсиз савол бўлиб қолаверишини айтиб ўтишимиз мумкин.

Нима ҳам дердик, иш бор жойда камчилик бор. Ҳамма гап хатоларни такрорламай, ундан тегишли хулоса чиқаришда!

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика