Latest news

02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  1 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  0 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  1 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  2 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  11 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  3 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  1 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  17 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  5

Футболчиларимиздан карантин вақтидаги хайриялар News

Футболчиларимиздан карантин вақтидаги хайриялар

Бутун дунёда коронавирус пандемияси ҳукм сураётганидан хабарингиз бор.

Ушбу мураккаб вақтда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари кам таъминланган, ногирон ва эҳтиёжманд инсонларга хайриялар қилишаётгани одамни қувонтиради.


ОТАБЕК ШУКУРОВ

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда "Шаржа" клуби аъзоси Отабек Шукуров ўзи туғилиб ўсган Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманидаги кам таъминланган оилаларга ёрдам қўлини чўзишга бел боғлади. Чироқчи туманидаги маҳаллаларда истиқомат қиладиган ва карантин даврида ишсиз қолган муҳтожларга Отабек Шукуров беғараз ёрдам қўлини узатмоқчи. Бугун футболчи Чироқчи бозоридан кунлик эҳтиёж учун керак бўладиган 100 миллион сўмга яқин маҳсулотларни (картошка, гўшт, пиёз, ун-ёғ ва ҳоказо) харид қилган ва уни муҳтож оилаларга тарқатди. Бундан ташқари Шукуров инстаграмдаги ўз саҳифасида бошқа футболчилардан ҳам хайрия челлежига қўшилишга чақирди.




ОДИЛ ВА АЗИМ АҲМЕДОВЛАР

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ташаббуси билан Аҳмедовлар оиласи Наманганда катта хайрияга қўл урди. Одилнинг ўзи Хитойга, "Шанхай СИПГ" ихтиёрига етиб борганига қарамай унинг ака-укалари, хусусан "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Азим Аҳмедов Наманган шаҳридаги бир қанча маҳаллаларга бориб, ҳозирги вазиятда қийналган, ногиронлари бор хонадонларни йўқлашди. Ун, гўшт, ёғ, макарон ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари тўла ортилган машинани Азим Аҳмедовнинг ўзи бошқариб борди.


ЭЛДОР ШОМУРОДОВ

Терма жамоамизнинг яна бир вакили Элдор Шомуродов эса собиқ клуби "Бунёдкор" тарбияланувчиларига ёрдам қўлини чўзди. Гап шундаки, Миржалол Қосимовнинг катта ўғли мураббийлик қилаётган "Бунёдкор-2004" жамоаси Россиянинг Краснодар шаҳрида анъанавий IX Сергей Игоревич Вахрушев хотира турнирида иштирок этаётганди. Бироқ 17 март куни Россия спорт вазирлиги мамлакат ҳудудида ҳар қандай халқаро мусобақаларни ўтказишни тақиқлади ва хотира турнири ҳам шу қарорга кўра бекор қилинди.

Қайтиш чипталари кейинроққа олингани боис "Бунёдкор-2004" жамоаси бир неча кун давомида Россияда қолиб кетди. Жамоа бир муддат Краснодарда бўлди ва Ростовга кўчиб ўтди. Ёш футболчилар бир неча кун давомида меҳмонхонада истиқомат қилишди. Шунда Элдор ўз ҳисобидан ёш футболчиларга ёрдам берган ҳамда жамоа аъзоларига Ростовдан Москвага бориш чипталарини олиб берган. Сўнгра "Бунёдкор-2004" вакиллари Ўзбекистон ҳукумати томонидан ташкил этилган чартер рейс орқали Москвадан Ўзбекистонга олиб келинган.

Сайтимиз таҳририяти номидан бугунги қийин даврда ҳамюртларимизга ёрдам бераётган барчага миннатдорчилик билдирамиз.


Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика