Latest news

14:10Гвардиола фаолиятида қачон танаффус қилишини айтди  0 13:42Япония ОФКни тарк этмоқчи  9 13:19Каннаваро ташриф буюрган оқшомда "Хоразм"нинг 8 ўйинлик ғалабасиз серияси тугаган учрашувдан галерея  0 13:04Рустам Абдуҳамидов: "Ғалаба Каннаварога боғлиқ бўлса, 23 октябрь куни ҳам уни ўйинга таклиф қиламан"  1 12:40"Андижон" собиқ футболчиси: "Жамоада ўзига бўлган ишонч ортиб боряпти"  0 12:09Тер Штеген АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 11:59Фабио Каннаваро Ғузор “Марказий” стадионида бўлди  3 11:16"Бунёдкор" 9 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти  1 10:52Бенитес мураббийликка қайтишга яқин  0 10:28Янги қарор сабабли мухлислар ЖЧ вақтида АҚШ ҳудудига кира олмасликлари мумкин  4 10:00Ҳусанов биринчи ўринда  9 09:33Sofascore. Жамоаси мағлуб бўлган Ғаниев неча баҳо олди?  1 08:56Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 08:28"Ньюкасл" афсонаси нима учун фаолиятини БААнинг 3-лигасида давом эттиришга қарор қилганини тушунтирди  2 08:00Бруну Фернандеш: "Клубга барқарорлик керак"  5

Футболчи майдонга тушмай ўз жамоаси дарвозасига пенальти олиб келди News

Футболчи майдонга тушмай ўз жамоаси дарвозасига пенальти олиб келди

Tags :  VAR
Жума куни иккинчи Бундеслигада "Хольштайн Киль" "Бохум"ни қабул қилди.

Мезбонлар ҳисобни очишди, аммо биринчи бўлим охирида захирадаги футболчининг аҳмоқона хатоси туфайли гол ўтказиб юборишди.


Нима?


Ҳа, тўғри ўқидингиз - айнан захира футболчиси туфайли.


"Хольштайн"нинг 23 ёшли футболчиси Михаэль Эбервайн бошқа футболчилар билан ўз жамоаси дарвозаси ортида чигалёзди машқларни бажараётган эди. Бу вақтда "Бохум" форварди Сильвер Ганвула тўпни ўзига тўғирлаб, жарима майдончасига кирди ва зарба берди, аммо у кутилганидек бўлмади. Тўп майдонни тарк этаётган бир пайтда Эбервайн (захирадаги) уни чизиқ устида тўхтатиб қолди.


Учрашув бош ҳаками Тимо Герах нима бўлганини пайқамади, аммо иккинчи Бундеслигада VAR бор. Видеоассистентлар вазиятни қайта кўриб чиқишди ва Эбервайн қоида бузганини маълум қилишди. Герах видеони ўзи томоша қилди ва "Хольштайн" дарвозасига пенальти белгилади.

Ноаниқ зарба соҳиби Сильвер Ганвула пенальтидан гол уришга муваффақ бўлди.


"Қоида бўйича бу тўғрими?" деяпсизми? Албатта, ҳакам ҳақ эди. Қоидаларга кўра, агар "ўйин жамоанинг алмаштирилган, четлатилган ёки захирадиги футболчиси туфайли тўхтатилса баҳс жарима зарбаси ёки пенальти орқали давом эттирилади". Эбервайн тўпни ўз жарима майдончаси ичида тўхтатди, шу сабабли 11 метрлик жарима зарбаси қўйилди.


Мезбонларнинг бахтига жамоа баҳсни 2:1 ҳисобида якунлади. "Хольштайн"да дебют қилишга улгурмаган Эбервайн эса фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.

Rating: -10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика