Latest news

02:28Ла Лига. "Реал Мадрид" Мбаппенинг дубли эвазига "Бетис"ни мағлубиятга учратди  40 01:50Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лилль"ни мағлуб этди  1 01:46Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  4 01:42А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади, Шомуродов 82-дақиқада ўйинга қўшилди  23 01:25"Ман Сити" ўйинчисини "Бенфика"га ижарага берди  1 00:11Тен Хаг "Ливерпуль" (0:3)дан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?  7 23:19Бир-икки, бир-икки...  8 22:40АПЛ. 3-турнинг марказий учрашувида Салаҳ ва Диас "Манчестер"ни "ёндиришди"  14 22:26Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Фрайбург"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 22:25Лига 1. "Монако" - "Ланс" 1:1, Ҳусанов Минамино ва Балогунга қарши  4 22:09Ўзбекистон U-20 жамоаси Хитойдаги мусобақага йўл олмоқда. Сафар олдидан видео репортаж  2 21:55АПЛ. "Ливерпуль" "Олд Траффорд"да "Манчестер Юнайтед"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  67 21:33"Спартак" Туркия терма жамоаси футболчиси учун саккиз миллион евро таклиф қилди  2 21:03КХДРнинг ёпиқ ўтган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  8 20:10ҚПЛ. "Қайрат" — "Астана" ўйини тақдирини 84-дақиқадаги гол ҳал қилди, Йўлдошев эса...  2

Футбол журналистлари учун ФИФА инструкторлари иштирокида семинар ташкил этилди News

Футбол журналистлари учун ФИФА инструкторлари иштирокида семинар ташкил этилди

Тошкентдаги «Рамада» меҳмонхонасида ОАВ вакиллари ва футбол журналистлари учун ФИФА инструкторлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Мазкур семинарни ФИФА инструкторлари Али Траифи (Саудия Арабистони) ҳамда Фарҳод Абдуллаев (Ўзбекистон), шунингдек ЎФФ ҳакамлар ва назоратчилар Бошқармаси бошлиғи Ноил Лутфулин ва ФИФА рефериси Равшан Эрматовлар ўтказдилар. Икки соатдан ошиқ вақт давомида журналистлар ҳакамлар фаолияти билан боғлиқ кўплаб маълумотларга эга бўлишди ва шу билан биргаликда ҳакамлик ва футбол қоидаларига оид билимларини синаб кўришди. Бунинг учун уларга футбол учрашувлари пайтида содир бўлиб турадиган турли хил баҳсли вазиятлар акс эттирилган видеоматериаллар тақдим этилди.

Таъкидлаш лозим, семинарга ташриф буюрган журналистлар мазкур семинар унда қатнашган барча иштирокчилар учун фойдали бўлишини айтиб ўтишди ва бундай семинарларни яна ташкил этиш таклифи билан чиқишди.

Семинарда иштирок этган ФИФА инструктори Али Траифи мазкур тадбир ҳақида ўз фикрларини билдирди ва ҳакамлар билан бир қаторда журналистлар ҳам футбол ривожи йўлида муҳим ўрин тутишини айтиб ўтди.

«Футбол фақат футболчи ва мураббийлардан иборат эмас. Унда бир қатор бошқа соҳа вакиллари ҳам борки, уларсиз бу спорт турини тасаввур қилиш қийин. Ҳакамларнинг қарорлари футболда катта аҳамиятга эга ва айрим вазиятларда айнан ушбу қарорлар ўйин тақдирини ҳал қилади. Шу билан бирга, футболда журналистларнинг ҳам ўрни каттадир. Айнан улар туфайли миллионлаб инсонлар энг сўнгги футбол янгиликларидан хабардор бўлишади. Аммо, айрим вазиятларда улар ўз нуқтаи назаридан келиб чиқиб, қоидалар ҳақида етарлича билимга эга бўлмай футболдаги эпизодлар, ҳакамларнинг қарорлари борасида борасида фикр юритадилар. Бу эса футбол мухлислари ва ўқувчилар учун нотўғри маълумотлар тарқатилишига олиб келади. Бугунги семинар айнан шунақа ҳолатлар такрорланмаслиги учун ҳам ташкил этилди. Семинар давомида эса, ўзбекистонлик журналистларнинг мунозарали вазиятларни муҳокама қилиш пайтида анча актив бўлганлари менга манзур бўлди», - дейди Али Траифи.

Тадбир фотогалереяси
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика