Latest news

00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  1 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  0 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  14 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  5 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  3 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  69 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0

Футбол викторинаси. 2-соннинг жавоблари билан танишинг News

Футбол викторинаси. 2-соннинг жавоблари билан танишинг

Бироз аввал эътиборингизга футболга оид бир қанча саволларни тақдим қилгандик.

Футбол викторинаси. Билимингизни синаб кўринг (2-сон)

Марҳамат, жавоблар билан танишинг. 

1. Ушбу футболчи фаолиятининг бир қизиқ томони бор: у профессионал фаолиятини 3 марта якунлаган. Қаҳрамонимиз 2006 йилнинг ёзида ўзини тарбиялаган клуб сафига бориб қўшилди. 2012 йилга қадар ўша жамоа шарафини ҳимоя қилгач, фаолиятини биринчи марта якунлади. Бир йиллик танаффусдан сўнг (2013 йилнинг ёзида) яна ўша клуб сафига қўшилди ва бир мавсум ҳаракатланиб, 2014 йилнинг 1 июлида футболдан 2-марта кетди. Орадан 3 йил ўтди. Эринмаган банда эканки, 2017 йилнинг январида яна майдонга қайтди ва яна ўша жамоа таркибига қўшилди. Дарвоқе, у бу пайтга келиб мазкур клуб президенти лавозимида ҳам фаолият олиб бораётган эди. Ниҳоят, 2017 йилнинг ёзида чинакамига футболчилик фаолиятини (3-марта) якунлаган футболчи ва у тўп тепган сўнгги клуб номини топинг.

Жавоб: Хуан Себастьян Верон, "Эстудиантес".

2. Энди 2 киши ҳақида гап боради. Уларнинг тақдири шунчалик ўхшашки, эгизакларникидан-да яқинроқ. Улар битта малакатда туғилишган. Ҳар икковининг отаси футболчи, онаси эса гандбол бўйича мамлакат терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Қизиғи шундаки, ҳар икки футболчи улғайиб бутунлай бошқа юрт терма жамоаси ҳужум чизиғида тандем ҳосил қилишди. Қаҳрамонларимиз ажойиб фаолият юритиб, ҳар бир ҳужумчи (Роналду-ю Месси ҳам) орзу қиладиган рекордларни ҳам ўрнатишди. Юқорида кимларнинг таърифи келтирилди?

Жавоб: Лукас Подольски ва Мирослав Клозе.

3. Бир пайтлар Мадриднинг "Реал" клуби ҳужум чизиғини безаган мазкур футболчи 3 мамлакат миллий терма жамоалари шарафини ҳимоя қилишга улгурган. Гап ким ҳақида боряпти?

Жавоб: Альфредо Ди Стефано.

Таъкидлаш лозимки, бир нечта фойдаланувчиларимиз барча саволларга тўғри жавоб топа олишди. Эътиборингиз учун ташаккур!

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика