Футбол тарихидаги ёши энг катта профессионал ўйинчи фаолиятини Португалияда давом эттиришга яқин News

Футбол тарихидаги ёши энг катта профессионал ўйинчи фаолиятини Португалияда давом эттиришга яқин

Бу ҳақда “A Bola” хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Сузука ПГ” форварди Кадзуёси Миура фаолиятини Португалия 2-дивизиони жамоаси “Оливейренсе”да давом эттириши мумкин. 55 ёшли япониялик футбол тарихидаги ёши энг катта ўйинчи ҳисобланади. У футболдаги дебют учрашувини 1986 йил “Сантос” сафида ўтказган.

Миура якунланган мавсум Япония 2-лигасида 18 баҳсда қатнашиб, 2 та гол уришга эришди.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика