Latest news

14:50Сервер Жепаров Суперлиганинг энг кучли 5 мураббийи ва 5 футболчиси номини айтди  1 14:20"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0 13:52"Бавария" "Барселона"дан учралган 1:4 дан кейин кетма-кет 7та ўйинда гол ўтказмай ғалаба қозонди  0 13:21Гвардиола: "Ўзимга зиён етказишни хоҳладим"  9 12:50Левандовски: "Ўзим ҳам ишонмагандим"  4 12:11Эшитдик-да! ЎФАга янги раҳбар қачон сайланиши маълум  13 11:34"Насаф" — "Кувайт СК". Жамоалар қайси рангдаги либосларда ўйнашлари маълум  0 11:10ОЧЛ-2. Бугун "Насаф" "Кувайт СК" билан ўйнайди  11 11:01"Бавария" қаторасига тўртинчи бор ПСЖни мағлуб этди — барчаси "қуруқ" ғалабалар  2 10:44Флик: "Сельта"га қарши 2:2дан кейин шундай ишончли ғалабага эришганимиз яхши бўлди"  14 10:22"Ман Сити" ярим ҳимоясини "Ньюкасл" вакили билан кучайтирмоқчи  0 10:00ПРО-Лига. 28-тур расмийлари билан танишинг: Муборакдаги баҳсда аёл ҳакам ишлайди!  6 09:31МЮ чап қанот ҳимоясига Раян Аит-Нурини сотиб олмоқчи  0 09:07Маркиньос: "Рақиб дарвозабоннинг ҳаракатларини чеклаб қўйганди"  0 08:43"Ман Сити" 75-дақиқада 3:0 ҳисобида олдинда бориб, юта олмаган ЕЧЛ тарихидаги биринчи жамоага айланди  20

Футбол тарихидаги энг кучли 10 ҳужумчи News

Футбол тарихидаги энг кучли 10 ҳужумчи

Футболда бир ибора бор: "Энг яхши ҳимоя - ҳужум"

Сир эмаски, дунёнинг ҳар бир топ-жамоаларида топ-ҳужумчилар бор. Улар ўзлари билан тўпни ушлаб тура оладилар, мухлислар меҳрини қозонган бўлади ва асосийси кўплаб голлар уради. Шунингдек, ўтмишда ҳам кучли ҳужумчилар бўлган.

Биз мана шундай ҳужумчилар ҳақида тўхталамиз.

ГЕРД МЮЛЛЕР

Мюллер голлар уришда даҳо бўлган. Германияликда юқори техника бўлмаса-да, рақиб дарвозасини ишғол этишдан тўхтамасди.

Мюллернинг статистикаси одамни ақлдан оздиради. У клуби ва миллий термаси учун жами 711 гол киритган. Бу натижа эса Лео Месси томонидан бузиб ўтилди.

"Бавария" афсонаси бир неча бора Бундеслигада зафар қучган. Шунингдек, миллий терма билан ЖЧ ғолиблигини қўлга киритган. У ўзининг ҳаракатлари орқали Германия футболидаги энг кучли ҳужумчилардан бирига айланган.

ФЕРЕНЦ ПУШКАШ

Чақмоқдек тезкор ҳаракатлари, чап оёғида "пушка" каби зарба берадиган Ференц Пушкаш футбол тарихидаги энг даҳшатли ҳужумчилардан бири бўлиб қолди.

У унчалик кучли бўлмаган Венгрия терма жамоасини 1954 йилги ЖЧда финалгача олиб боришни уддалади. Пушкаш "Реал"да Альфредо ди Стефано билан биргаликда ўйнади. Ўзларининг голлари ва ёрқин ҳаракатлари эвазига жамоанинг 5 бора мамлакат, 3 марта еврокубокларда чемпион бўлишида ўзларининг катта ҳиссасини қўша олишди.

Афсонавий венгриялик "снайпер" кетма кет 4 мавсум давомида ЛаЛига тўпурарлари жадвалидан ўрин олди. Факт бўйича Пушкаш клуб миқёсида 620 учрашувда 616 гол киритган.

АЛЬФРЕДО ДИ СТЕФАНО

Футбол тарихидаги энг буюк жамоалардан бири "Реал"нинг барча вақтлардаги энг яхши ҳужумчиларидан.

1953 йилда у аввалига "Барселона" билан музокаралар олиб борди. Каталония клуби футболчи билан келишувга эришди. Ди Стефано "Барса" таркибида 3 ўртоқлик учрашувда майдонга тушишга ҳам улгурди. Бироқ унинг собиқ жамоаси "Мильонариос" президенти трансфер учун қўшимча маблағ сўрди. Оқибатда трансфер амалга ошмай қолди.

"Реал" эса ўша президент айтган маблағни тўлайди ва футболчини сотиб олди. Мадрид клуби эса бундан фақатгина фойда кўрди.

Ди Стефано 1957 ва 1959 йилги "Олтин тўп" соҳиби бўлди. Жамоа таркибида 396 учрашувда 308 гол киритди.

ЙОХАН КРОЙФФ

Футбол фалсафасини ўзгартирган инсонлардан бири. "Тотал футбол"ни очиб берди у. Кройфф ўз ҳаракатлари билан футболнинг жозибасини кўрсатди.

У 1971, 1973, 1974 йиллардаги "Олтин тўп" соҳиби. Кройффда барчаси мужассам эди: заргарона паслар, дриблинг ва ҳужумни якунлаш... Барча жамоадошлари ҳар доим унга ишонарди.

1973 йилнинг ёзида "Барселона" "учар даниялик"ни ўша даврдаги рекорд 2 млн долларга сотиб олди. Оқибатда жамоа кучайиб кетди. "Реал" 5:0 ҳисобида тор-мор келтирилди, 14 йиллик танаффусдан кейин ЛаЛига ғолиблиги қўлга киритилди.

Бутун фаолияти давомида 510 учрашувда 291 гол киритди.

ГАРРИНЧА

Икки карра ЖЧ ғолиби, футбол тарихидаги энг маҳоратли футболчиси Бразилия термасидаги асосий футболчилардан бири Гарринча "Ботафого" жамоасида яхшигина ном қозонган.

1953/65 йилларда "Ботафого" таркибида ўзининг ҳаракатлари, голлари билан ишқибозлар меҳрини қозонди ва футбол тарихидаги энг яхши футболчилардан бири эканлигини исботлади.

Гарринча бутун фаолияти давомида 257 ўйинда 85 гол киритди.

РОНАЛДО

У ўз вақтида футболнинг энг яхши страйкери бўла олди.

Икки карра "Олтин тўп" эгаси Роналдонинг ўз услуби бор эди. Майдонда тинч турмасди ва дриблинги билан барчани хурсанд қиларди.

У "Барса", "Реал", "Интер" ва "Милан" таркибида ҳаракат қилди ва қандай салоҳиятга эга эканлигини кўрсата олди. Шу орқали "Феномен" лақабини орттирди. 1998 ва 2002 йиллардаги ЖЧда Бразилия қаҳрамони бўлди. Футболнинг узоқ йиллик мухлислари Роналдо қандай ўйинчи эканлигини билади.

Бразилиялик ҳужумчи фаолияти давомида 384 учрашувда майдонга тушиб, 280 гол урди.

ЛЕО МЕССИ

Ҳозирги футболни бу инсонсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Футбол тожини яна бир инсон билан бўлишиб турган Месси каби футболчилар бошқа туғилмаса керак. Лео 5 марта "Олтин тўп" соҳиби бўлди. Кўчада футболга қизиқмайдиган инсон ҳам Лео қандай қудратга эга эканлигини яхши билади.

Месси кам югурса-да, ўзига ажратилган вазифани тўлиқлигича адо этмоқда. Голлар уради, паслари аниқ ва чиройли. Шу боисдан у футбол қироли.

Аслида унинг ўйинларига баҳо беришни бир оғиз гап билан уддалаб бўлмайди. Месси шунчаки супер.

КРИШТИАНУ РОНАЛДУ

Мана футболнинг яна бир қироли.

33га кирган португалиялик футболчи ҳали ҳам ёшдек кўринмоқда. "Олтин тўп"нинг 5 карра эгаси ЕЧЛни кетма кет учинчи марта ютишга тайёргарлик кўрмоқда.

Роналдунинг ўйинларини кўрган болакай унинг мухлиси бўлиб қолиши ҳеч гап эмас. Ҳақиқатдан ҳам "CR7" ўз ўйинлари билан ишқибозларнинг кўнглини олишни уддалайди.

Энди Роналду ЕЧЛда ғолиб бўлиб, олтинчи марта "Олтин тўп"ни қўлга киритиш учун қаттиқ интилади.

ДИЕГО МАРАДОНА

Роналду ва Месси мухлислари бундан ҳафа бўлманг. Иккиси ҳам Марадонага ўйин бобида ета олмайди. Буни Месси ҳам тан олган. 

Марадонанинг ўйинларини кўрган инсон футболнинг янги қирраларини тушунади. У дриблинг устаси эди. Ўзининг нозик ҳаракатлари билан рақибларини бемалол алдаб ўта оларди. Шунингдек, ўз вақтида голлар уришда ҳам унга етадигани кам бўлган. Марадона - футболнинг тирик афсонаси. У футбол зарварақларида ўз исмини зархал ҳарфлар блан ёзиб қўйган.

Диего фаолияти давомида 492 учрашувда 258 гол киритишни уддалаган.

ПЕЛЕ

Футболнинг ҳақиқий қироли. Футбол тожи унга тегишли ва у буни бериб қўймайди.

Пеле фаолияти давомида 560 учрашувда 541 гол киритишга эришган. Мана ҳақиқий ҳужумчи қандай бўлиши керак. У вазиятдан фойдаланишни биларди. Пеленинг ўйинлари эса ҳозирги ҳужумчилар учун қўлланма бўлиб хизмат қилиши керак.

Барча ҳужумчилар ҳам гол ураверадиган даражада эмас. Шу боисдан, Пеленинг ўйинларини топиб, томоша қилиб, ўзлари учун етарлича хулоса чиқариб олишади.

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика