Latest news

12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  0 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  5 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  5 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  0 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  2 08:08Бугун финал!  11 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  17 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  11 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  25 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  15

“Футбол шарҳи” кўрсатуви Наманганда News

“Футбол шарҳи” кўрсатуви Наманганда

“Спорт” телеканалида ҳар ҳафтанинг душанба кунида эфирга узатиладиган “Футбол шарҳи” кўрсатувининг навбатдаги сони Наманган футболига бағишланади.
Ушбу кўрсатув ижодкорлари айни пайтда Наманган шаҳрида меҳмон бўлиб туришибди. Зафар Имомхўжаев бошчилигидаги ижодий гуруҳ аъзолари сафар давомида Наманган вилояти телерадиокомпанияси ижодкорлари билан ҳамкорликда навбатдаги кўрсатув учун лавҳалар тайёрлашмоқда.

Хусусан кеча ижодкорлар яқиндагина фойдаланишга топширилган “Навбаҳор” ўйингоҳида бўлишди. “Футбол шарҳи Наманганда” деб номланган кўрсатувда Наманган вилоят ҳокимлиги спорт ва маданият ишлари бошқармаси бошлиғи, “Навбаҳор” футбол клуби вице-президенти Расулжон Низамбаев билан суҳбат уюштирилди.

Суҳбат чоғида, вилоят спорти, яқинда якунига етган “Баркамол авлод-2014” спорт мусобақаси ҳамда “Навбаҳор” футбол клубига оид мавзулар кўтарилди. Шу билан биргаликда, Зафар Имомхўжаев “Навбаҳор” футбол клуби ижрочи директори Ғанишер Исмоиловдан ҳам кичик интервью олди.

Ушбу кўрсатув “Спорт” телеканали орқали яқин кунлар ичида мамлакатимиз мухлислари ҳукмига ҳавола этилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика