Latest news

16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  0 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  11 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  3 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  5 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2

"Футбол ретро талқинда" (71-сон) News

"Футбол ретро талқинда" (71-сон)

Ушбу рукнимиздан тарихга айланган, аммо ҳар бир футбол мухлисига завқ бағишлайдиган фотосуратлар жой олади.

Европа Лигасининг барча ғолиблари.

Чемпионлар Лигаси финаллари.

Футбол тарихидаги тўпурар дарвозабонлар.

Месси ва Роналду давригача "Олтин тўп"ни ютганлар.

XXI асрда энг кўп гол урган клублар.

Лев Яшин ва Ференц Пушкаш фаолиятини тугатиб, хайрлашув ўйинини ўтказган Стэнли Мэтьюзни қўлларида кўтариб кетишмоқда. Стэнли Буюк Британия қироличаси Елизавета II'дан рицарлик унвонини қабул қилиб олган биринчи футболчи саналади. Унвон айнан ушбу учрашувда топширилган. 1965 йил.

АПЛда "Кристал Пэлас" билан биргаликда ўзини кўрсатган Эндрю Жонсон Англия терма жамоаси футболчиси даражасигача чиқа олган ва термадан чақирув олган.

Россиялик Дмитрий Харин 1992 йилдан 1999 йилгача "Челси" дарвозасини қўриқлаган.

Антонио Ди Натале, Бернардо Корради ва Гёкхан Инлер "Удинезе" сафида. 2009 йил.

Европа термаси жаҳон термасига қарши. "Зизу" vs. "Сўйлоқ". 1997 йил. Ўйинда қандай ҳисоб қайд этилганини видеода кўринг.


Лоран Блан "Наполи" таркибида. 1991/92 йилги мавсум.

ЖЧ-1974. Польша-Германия - 0:1. Гжегож Лято Франц Беккенбауэрдан тўпни олиб қўйишга уриняпти.

2005/06 йилги мавсумда "Болтон Уондерерс"да ажойиб футболчилар йиғилган. Хусусан, таркибда дарвозабон Юсси Яаскелайнен, ҳимоячи Иван Кампо, ярим ҳимоячилар Стелиос Яннакопулос, Жей-Жей Окоча, Рикардо Гарднер, Хидэтоши Наката,  ҳужумчи Эл-Хожи Диуф бор эди. Шунга қарамасдан, клуб ўша мавсум АПЛда 8-ўринни эгаллаган. 

Неймар ПСЖ ретро либосида.

42 йил олдин Шотландиянинг "Сент-Миррен" клуби Алекс Фергюсонни ишдан бўшатиб юборган. Сабаб – шуғуллантиришни билмаслик.

"Реал Мадрид". 2002 йил.

Дидье Дрогба ("Челси"), Патрис Эвра ва Нани (МЮ).

Жеймс Милнер "Лидс Юнайтед" сафида. 2001 йил.

Бразилиялик марказий ярим ҳимоячи Фабио Рошембак "Барселона" сафида.

2 карра Бельгия, 3 карра Нидерландия чемпиони, ота-онаси индонезиялик бўлган Симон Тахамата Нидерландия терма жамоасида. 1980-йиллар.

Сисиньо, Робиньо, Роналдо, Роберто Карлос ва Жулио Баптиста ("Реал Мадрид"). 2005 йил.

Марокаш футболи афсонаси, терма жамоада энг кўп (115 та) ўйин ўтказган футболчи Нуреддин Найбет.

190 та гол билан Бразилия чемпионати (А Серия) тўпурари бўлиб турган ҳужумчи Роберто Динамит "Барселона" сафида. 1980 йил.

Таниқли ҳимоячи Зоран Йовановски (Македония термаси) vs. МЮнинг 90-йиллардаги энг муҳим футболчиларидан бири Денис Ирвин (Ирландия термаси). 1996 йил.

Бонус. Осиё Кубоги-2011. Қатарни мағлубиятга учратган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Мираброр Усмонов бошчилигида Хитой - Қувайт ўйинида.

"Raffaello", 1990 йилги ГФР термаси (56-сон)
17 ёшли Роналдо, Оливер Кан билан хайрлашув (57-сон)

2003 йилги УЕФА рамзий жамоаси, Рэшфорд, Мане (58-сон)

Пеле Яшинга қарши, "Лестер эртаги" (59-сон)
2012 йилги УЕФА рамзий жамоаси, Рамос, Марадона (60-сон)

"Монако" учлиги, 2000 йилги Франция термаси (61-сон)

ХХ аср рамзий жамоаси, "Франциялик Бекхэм" (62-сон)

"Реал" афсонавий таркиби, Йил жамоаси-2009 (63-сон)

2000 йилги ЕВРОнинг энг яхшилари, Кака рамзий жамоаси (64-сон)

Бекхэм жамоадошлари, сўнгги йиллардаги требллар (65-сон)

АПЛ афсоналари, Диего Марадона "Тоттенхэм" дибосида (66-сон)

ЖЧ-2002 рамзий жамоаси, "Осиёлик Марадона" (67-сон)

2008 йилнинг энг қиммат футболчиларидан тузилган таркиб (68-сон)

Дер-Класикер, Пеп Гвардиола ва унинг "Барселона"си (69-сон)

"Барсeлона" FIFA 07'да, Премьер-лиганинг энг қари дебютанти (70-сон)

Ғоя муаллифи: Шерзод Нурматов 

Author : Sherzod Nurmatov
Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика