Latest news

16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:51АПЛ. "Брайтон" - "Ливерпуль" учрашуви асосий таркиблари маълум қилинди  0 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  2 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  3 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  5 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  22 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  7 14:28Ираола: "Биз ғалабага яқинроқ эдик"  0 13:57Ўзбекистон U-16 терма жамоаси йиғини учун чақирилган футболчилар маълум  5 13:26Аёллар футболи: Терма жамоа Жаҳон чемпионатига тайёр ҳам, лойиқ ҳам эмас  9 12:26"Атлетико" Эдерсон учун 35 миллион евро таклиф қилди  0 11:48"Барселона" истеъдоди Испаниянинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 10:55"Интер" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  6 10:33"Ювентус" "Ман Сити"нинг асосий юлдузларидан бирини жамоага қўшиб олишни хоҳламоқда   2 10:07Кэррик "Борнмут"га қарши ўйинидаги ҳакамликни танқид қилди   0

"Футбол ретро талқинда" (61-сон) News

"Футбол ретро талқинда" (61-сон)

Ушбу рукнимиздан тарихга айланган, аммо ҳар бир футбол мухлисига завқ бағишлайдиган фотосуратлар жой олади.

Жаҳон чемпионатининг барча финаллари битта суратда. 

Бир пайтлар "Реал Мадрид" таркиби.

Бир пайтлар "Барселона" таркиби.

Танидингизми?

"Мен у билан 3 йил бирга ўйнаганман. Айтишим мумкинки, Пуйоль ажойиб сардор эди, ҳамма учун намуна намуна бўла оларди. Шубҳасиз, тарихдаги энг кучли ҳимоячилардан бири", - Тьерри Анри. 

“Интер” билан Чемпионлар Лигасининг 2009/10 йилги мавсум ғолибига айланган Жозе Моуринью ва Хавьер Занетти.

ЖЧ-1990. Ҳимоячи Клаус Аугенталер vs. ярим ҳимоячи Пол Гаскойн Англия - ГФР - 1:1 (пенальтилар бўйича 3:4) ўйинида.  

"Милан" ҳужумчиси Филиппо Инзаги "Сиена"га қарши ўйинда дубль қайд этган ва голлари сонини 300 тага етказган кун. 2009 йил.  

Руминия терма жамоаси футболчилари ЖЧ-1998да ҳаммани ҳайратда қолдиришган. Улар плей-оффга чиққач, сочларини малла рангга ўзгартиришган, лекин бу дарвозабон Богдан Стеляга насиб этмаган.

2004 йили Ривалдо ўз ватанига қайтиб, "Крузейро"да ўйнаган, аммо бор-йўғи бир йил. 

ЖЧ-2002. Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Луис Фелипе Сколари ва ёш Кака.

УЕФА Суперкубоги ўйини: "Ювентус" - "Ливерпуль" - 2:0. Гаэтано Ширеа ва Фил Нил ўйиндан олдин кўришишмоқда. 1985 йил.

"Манчестер Юнайтед" афсонаси Энди Коул ўз фаолияти давомида "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилишга ҳам улгурган. 2005/06 йилги мавсум.

"Дерби" бош мураббийи Фрэнк Лемпард жамоасининг Чемпионшип-2019 плей-оффига йўл олганини байрам қилмоқда. "Дерби" ўшанда сенсацион тарзда "Лидс Юнайтед"ни мағлуб этганди.

"Монако" учлиги: Трезеге, Анелька, Анри

Даниялик ота-бола Шмейхеллар.

"Эвертон" тарбияланувчиси Уэйн Руни.

Роберто Баджонинг фаолияти битта суратда.

Англиялик таниқли ярим ҳимоячи Чарли Жорж Лондоннинг "Арсенал" клуби сафида.

Кўп йиллар давомида "Интер" дарвозабонлар мураббийи бўлиб фаолият кўрсатган Лучано Кастеллини "Торино" таркибида.

Испания терма жамоаси. 2000 йил.

Франция терма жамоаси. 2000 йил.

"Арсенал". 1993/94 йилги мавсум.

Бразилиянинг афсонавий футболчиси, ўнг қанот ҳимоячиси Маркос Кафу. 1994 йил.

Бонус. Криштиану Роналдунинг Тошкентга ташрифидан. 2009 йил.

"Барса" иккинчи таркбидаги Пуйоль ва Хави (46-сон)
"Фиорентина"даги Канчелскис, армиядаги Паоло ва Роберто (47-сон)
АПЛнинг энг яхши тўпурари, Бразилия-1997, ҳақиқий полиглот (48-сон)
2005 йилги "Милан", швед футболининг икки афсонаси (49-сон)
2008/09 йилги мавсумдаги энг аламли кадр (50-сон)
"Пепе" нима маънони англатади? (51-сон)
ЖЧ-2002’нинг энг эсда қоларли соч турмаклари, аср сурати (52-сон)
Мессининг болаликдаги жамоаси, Хави, Хаби Алонсо (53-сон)
Футбол симуляторлари тўплами, Эдгар Давидс (54-сон)
СR28, Жеррарднинг муносиб давомчиси  (55-сон)

"Raffaello", 1990 йилги ГФР термаси (56-сон)

17 ёшли Роналдо, Оливер Кан билан хайрлашув (57-сон)

2003 йилги УЕФА рамзий жамоаси, Рэшфорд, Мане (58-сон)

Пеле Яшинга қарши, "Лестер эртаги" (59-сон)
2012 йилги УЕФА рамзий жамоаси, Рамос, Марадона (60-сон)

Ғоя муаллифи: Шерзод Нурматов


Author : Sherzod Nurmatov
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика