Latest news

13:34Ди Мария ЕЧЛдаги ассистлар бўйича 2-ўринга чиқиб олди  0 13:25ПРО-Лига. "Олимпик-MobiUz" - "Бухоро": Асосий таркиблар маълум  0 13:07Де Йонг "Барселона"нинг янги шартнома борасидаги таклифини қабул қилмади  5 12:26Слот: "Ливерпуль" бундан ҳам яхшироқ ўйнаши мумкин эди"  9 11:51Бэйл: "Бугунги кунда Килиан Мбаппе — дунёнинг энг яхши футболчиси"  17 11:38Эшитдик-да! Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси "Нефтчи"га ўтади  11 10:55Лэмпард Чемпионшип жамоасини бошқаришга рози бўлди  2 10:45"Пахтакор" раҳбариятига таклиф: Қарс икки қўлдан чиқади. Черан клубни чиройли ва муносиб тарк этиши керак   12 10:28Анчелотти кечаги мағлубиятга изоҳ берди  39 09:53«Реал Мадрид» ЕЧЛ антирекордини ўрнатди  24 09:34EЧЛ ҳафта футболчисига номзод футболчилар маълум  8 08:58Sofascore. Кечаги учрашув учун "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  15 08:20Про лига. Бугун мавсумдаги сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  0 07:36EЧЛ турнир жадвали. «Ливерпул»да юз фоизли натижа. «Реал» 24-ўринда  36 03:42Небойша Йовович: "Насаф" бугун креативлик ва бўшлиқ яратишда оқсади. Биз эса интизомни сақлаб қолдик"  2

Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди! News

Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!

Чегараси йўқ нарсалар ичида хурсандчиликнинг борлиги ҳузур бахш этади.

Апрель ойида кўзгудаги аксимизни кўриб, қўрқиб кетмайдиган, аксинча, кўпроқ маҳлиё бўладиган кайфиятда бўлдик. Сабаби, Олимпия терма жамоамиз оламшумул (кўпчилик кутган десак ҳам муболаға бўлмайди) натижага эришди.

Турнир ҳамюртларимиз учун осон бошланмади. Реал дунёда бўрининг йўлбарс ҳамласига қаршилик қилиши мушкулроқдир, аммо футболда "оқ бўрилар" йўлидан чиққан рақибларининг ҳамласига чап бермоқда. Жумладан, "малай йўлбарслари" ҳам қийинчилик эвазига таслим этилди. 

Очиғини айтганда, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси илк турда ғалаба қозонганига қарамай, ўзига ўхшамади, яъни футболчилар бир-бирини тушунишда муаммоларга дуч келди. Рақиб жамоанинг қарши ҳужумлари эса таблеткалар сақланадиган қутичани қидиришга мажбур этди. Кейин эса Тимур Кападзе шогирдлари ўз услубига тушиб олишди ва рақибларини бомбардимон қилишни бошлади. Мазкур жараён бундан олти йил муқаддам мусобақани омадсиз руҳда бошлаб, якунда шоҳсупага чиққан жамоамизни эслатиб юборди. Аввалгисидан фарқли ўлароқ, бугунги таркиб кучлироқ, ҳатто исталган захира футболчиси ўйинни кучайтира олади.

Муваффақиятли юришда бош мураббийнинг ҳам улкан ҳиссаси борлигини эътироф этиш жоиз. Тимур Кападзе бугунга қадар осон йўлни босиб ўтмади. Баъзида режалари ўхшамади. Танқидлар қилинди. Матбуот анжуманида унга қалампирли саволлар берилди. Бироқ мураббий ОАВдан ўзини олиб қочгани йўқ, матбуотни кузатмайман деб айтгани йўқ, аксинча, ўз устида ишлашда давом этди. Париж мутахассис ёки жамоага бўлган танқидлар бекатининг охиргиси эмас. Танқидлар бундан кейин ҳам давом этиши нормал ҳолат. Бироқ кези келганда, мақтаб ўтиш ҳам вазифамиз саналади. Шундай экан, етакчиларини кузатиб юборган жамоамиз ҳал қилувчи дуэлда йирик ҳисобда ютқазган тақдирда ҳам (ниятимга ўт тушсин) хафа бўлмайман ҳамда иккала кафтимни бир-бирига уриштиришга тайёрман. 

Кападзе йиллар давомида яхши таркиб жамлай олди. Кўпгина мусобақаларда танлаб олинган ўн бирликнинг тили оёғига етгунга қадар югуришга мажбурлиги ҳамда захирадан ўйинни кучайтирадиган футболчиларнинг етишмаслиги турли ёш тоифасидаги терма жамоаларимизнинг якунда кафтини пешонасига босишига мажбур қиларди. Қатардаги турнирда эса майдон четидаги креслоларда саф тортиб ўтирган ўғлонлардан ҳам бемалол битта жамоа тузиш мумкинлиги исботланди.

Болалик давримизда оралиқдаги рекламалар ҳисобига бир соатга чўзиладиган ўн дақиқалик "Самовий футбол" мультсериалидаги "Қор болалари" жамоаси сингари енгилмас бўлиб бораётган Олимпия терма жамоамизда ҳам етарлича қусурлар топилади. Мисол учун, ҳужум чизиғидаги футболчилар барча ўйинларда бир маромда ўйин намойиш эта олишмаяди, назаримда. Ҳатто ҳозиргача уч маротаба рақибларининг юз қиёфасини қиш фасли об-ҳавоси кўринишига келтирган Норчаев ҳам соат стрелкалари кенжатойининг ўз доирасини бир маротаба тўлиқ югуриб чиққунига қадар бўлган муддатдан ортиқ вақт давомида толиқиб қолмоқда. Эҳтимол, Олимпия ўйинларида миллий терма жамоа сардори Элдор Шомуродов бунга муносиб ечим сифатида таклиф этилар. Аммо Парижга мана шу ўғлонларнинг ўзлари боришига ҳам қарши эмасман.

Турнир давомида Олимпия терма жамоамиз турли рекордлар саҳифасини қайта ёзишга мажбур этмоқда. Жумладан, "оқ бўрилар" ҳозирга қадар 14 маротаба рақиб қўрғонини ишғол қилиб, ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб турибди. Ёдингизда бўлса, Ўзбекистон яшил майдонлари мезбонлик қилган турнирда Саудия Арабистони бирорта гол ўтказиб юбормаган ҳолда чемпионликка эришганди. Бизда шу натижани такрорлаш учун битта ўйин қолди, холос.

Ундан қувонарлироғи, Ўзбекистон ҳозирга қадар ўтказилган барча турнирлар давомида урилган голлар сони бўйича Жанубий Кореяни ортда қолдириб, мутлақ пешқадам (56 та гол)га айланди. Шунингдек, тўплар нисбати борасида ҳам (+33) яққол етакчига айландик.

Ҳамюртларимиз ушбу мусобақада голлар (14 та), зарбалар (106), қуруқ ўйинлар (5 та), Узатмалар аниқлиги (85%) борасида энг натижани қайд этиб тургани ҳам чемпионликка қайси жамоа кўпроқ лойиқ эканлигидан далолат беради.

Олимпиада йўлланмаси аҳолининг футболга бўлган қарашини ўзгартириб, кўпчиликни хурсанд қилгани бор гап. Ҳатто футболни ёпиб юбориш керак, ўйинчиларни тарқатиб юбориш керак қабилидаги сўзларни айтганларнинг ҳам юзларига табассум югурган бўлса, ажабмас. Сўнгги йилларда турли ёш тоифалари, шу билан бирга, миллий терма жамоамизнинг натижалари юксалиб бораётгани кишини қувонтиради. Бу эса бир жабҳада мени хавотирга солмоқда, яъни бу каби ютуқлар қизиқчилик санъатини ўлдириб қўйиши мумкин.

Хуллас, азалий орзуларимиздан бири ушалди — Ўзбекистон беш халқани ўзида бирлаштирган йирик спорт турнири йўлланмасини қўлга киритди. Ҳамюртларимиз Фарангистонга олий мақсадда ташриф буюрганини рақибларига кўрсатиб қўяди, деган умиддаман.

"Темир хоним" қаршисида музқаймоқ ейиш бахти эса барчага насиб этсин. Йўлланма нақд бўлди, фақатгина виза, бориб-келиш, яшаш ва овқатланиш учун пул топиш керак, холос.


Оқил Абдубарноев

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика