Latest news

17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  13 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  2 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  0 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  0 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  9 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  5 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  1 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  2 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  1 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  5 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  10 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  15 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  12

Футбол майнавозчилик эмас News

Футбол майнавозчилик эмас

Футболчи ва мураббийлар олдидаги қарздорлик масаласи анча қизиқ нарса экан. Ичига кириб бораверганингиз сари ё кўнглингиз озади ёки қилинган ҳом ишлар (балки қасддан қилинган) кулгингизни келтиради.

Айтайлик, қайсидир футболчи, мураббий ёки ходим 2013 йилдан буён қарзини ололмайди. Ўша клуб раҳбари билан 4—5 йил давомида ишлаб юраверади ҳақини талаб қилмай. Бирданига клубга янги раҳбар келади-ю, у бир энлик шикоят хати билан ПФЛга югуриб келади, ҳақини талаб қилиб. Стоп! Нега ўз ҳақингни шунча вақт ўтиб энди талаб қиляпсан? Ёки эски раҳбар билан “бошқача” келишувинг бормиди, дейдиган одамнинг ўзи йўқ.

Ҳаммамиз учун машҳур клубда умуман ажойиб ишлар бўлган. Айтайлик, асосий дарвозабон 100 миллион кўтарма пули олган. Захира посбони эса 300 миллион. Нега?! Навқирон, ёш, етакчи футболчи 100 миллион олган. 35 ёшга чиққан футболчи эса 800 миллион! Нега?! Бу ишлар сизга ғалати кўринмаяптими? Мана шундай раҳбарлар қўли остида пуллар жуда расво ишлатилган. Унинг жарбини эса кейинги келганлар тортиб ўтирибди.

Насиб бўлса, энди бундай ишлар бўлмайди. Умид Аҳмаджонов топшириғига кўра, энди қарздорлик масаласи жиддий назорат қилинади. Яъни, ПФЛ вакили сифатида биз қарздор клубларнинг кейинги операцияларини “музлатиб қўямиз”. Эслаб кўринг, нега “Шўртан” 4 та учрашувни бош мураббийсиз ўтказди? Чунки клубнинг Асрор Алиқуловдан 2012 йилдан буён қолиб келаётган юз миллионлаб қарздорлиги бор. Ғузор клуби айбини бўйнига олди ва 15 августга қадар кафолат хати берди. Шу муддатга қадар “Шўртан” Алиқулов масаласини ҳал қилмаса, клуб Про-Лигадан четлаштирилиши мумкин. Ишлари “халта” бўлган клубларга жиддий туришнинг бошқа йўли йўқ.

То ҳамма ишлар тартибга тушади, шундан кейингина регламент асосий бўлади. Регламент ўзбек тилида чоп этилади (нега фақат рус тилида бўлиши керак), унинг тушунарсиз қисмлари тушунарли қилинади. Иш фақат ПФЛ эмас, бошқа ҳуқуқшунослар ёрдамида ҳам кўриб чиқилади.

18 июнь куни трансфер ойнаси расман очиқ деб эълон қилинган. Ҳозирча фақатгина Самарқанднинг “Динамо” клуби барча қарздорликларидан қутилди. Қолганлар эса қарздорлик масаласини ҳал қилмагунига қадар, ҳеч қандай операцияни амалга ошира олмайди. ПФЛ иш ФИФАгача етиб, у чувалашиб кетишини кутиб ўтирмоқчи эмас. Ҳамма иш шу ернинг ўзида ҳал бўлади. Қайсидир клуб мураббийни истеъфога чиқаряптими? Марҳамат! Футболчи керак эмасми, марҳамат, ПФЛ аралашмайди. Бироқ ўша кетаётганлар то ҳақини олмагунича, унинг ўрнига янгилар келмайди. Бу “Пахтакор”га ҳам, “Бунёдкор”га ҳам, хуллас, ҳаммага тегишли.

Режага кўра, 11 та клубнинг штат жадвали ПФЛ томонидан расман тасдиқланади. Хусусий клуб қанча ишчи олса, муаммоси ҳам, ютуғи ҳам ўзидан. Давлат корхоналари томонидан молиялаштириладиган клубларнинг штат жадвали эса тартибли бўлади. Кимда вице-президент бор, кимда бош менежер, кимда ижрочи директор. Бу нима дегани? Энди ҳаммада бир хил лавозим ва унинг эгаси бўлади. Ҳеч ким ўзича америка кашф қилмайди.

Ҳозирча шулар. Кейинги янгиликларни босқичма-босқич эълон қилиб бораверамиз. Йил охиригача кўтарма пули, пулни бошқа йўл билан топиш каби масалалар иложи борича йўқ қилинади. Механизм қайтадан шакллантирилади.

P.S. ФИФА даъво аризаларини икки йилгача бўлган муддатда қабул қилади. ПФЛ ҳам шу йўлдан юради.

Author :
Rating: +43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика