Latest news

19:33Остон Ўруновдан рекорд!  2 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  4 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  0 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  4 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  25 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0

Футбол ҳақидаги қизиқарли фильмлар News

Футбол ҳақидаги қизиқарли фильмлар

Футбол ҳақида ишланган 10 та қизиқарли фильм билан таништириб ўтамиз.

"Жангари футбол"

Жанри: Комедия, жангари.

Мамлакат: Хитой

Хитойлик ижодкорлар томонидан ишланган ушбу фильмда кунг-фу устаси бўлган Син исмли йигит футбол билан шуғулланади.



"Бекхэм каби ўйна"

Жанри: комедия

Мамлакат: Британия, Германия

Ушбу кино Лондонда яшовчи ҳинд қизи Жесс ҳақида. Унинг футбол билан шуғулланишига оиласидагилар қаршилик қиладилар. Аммо, Бекхэмнинг мухлисаси бўлган Жесс ўйдагилардан яширин равишда профессионал футбол клубида шуғулланишни бошлайди.



"Орзулар Лигаси"

Жанр: драма

Мамлакат: Франция

Ушбу фильм бутунжаҳон футбол уюшмаси (ФИФА)нинг ташкил топиши ҳақида бўлиб, унда ФИФАнинг ҳозирги президенти Зепп Блаттер ҳам иштирок этган.



"Костолом"

Жанр: драма, комедия

Мамлакат: Британия, АҚШ.

Полициячини дўппослагани учун ҳибсга олинган собиқ футболчи Дэнни қамоқхонада ҳам ўзининг футбол жамоасини тузади.



"Фақат ғалаба"

Жанр: комедия

Мамлакат: Ўзбекистон

Ўзбекистонлик киноижодкорлар томонидан суратга олинган ушбу фильмда футболчиларимизнинг 1994 йилда Хиросимадаги Осиё ўйинларидаги муваффақиятли иштироки ҳақида сўз боради.



"Гол 1!"

Жанр: драма, мелодрама

Мамлакат: АҚШ, Британия

Фильмдаги воқеалар футболчи бўлишни орзу қиладиган америкалик Сантьяго Муньез "Ньюкасл" жамоасига қўшилиши ҳақида бўлади.



"Биринчи қалдирғоч"

Жанри: комедия

Мамлакат: Грузия

Футболга қизиқадиган қишлоқ аҳолиси доимо жамоа тузиб бир-бирларига қарши ўйнайдилар. Жамоа аъзолари ҳам маълум: Бўйдоқларга қарши ўйланганлар жамоаси.



"Матч"

Жанри: тарихий драма

Мамлакат: Россия

Мамлакат терма жамоаси ва "Динамо" дарвозабони Николай Раневич уруш вақтида асирга тушиб қолади. Ушбу фильмда немислар ҳамда урушда асир тушиб қолганлар ўртасида футбол ўйини бўлади.



"Гол 2!"

Жанри: драма

Мамлакат: Британия

"Гол"нинг иккинчи қисмида Сантьяго Муньез "Реал" сафида тўп тепади. Ушбу фильмда шунингдек, Зидан, Бекхэм, Роналдо каби футбол юлдузлари ҳам иштирок этганлар.



"Учрашув"

Жанр: Комедия

Мамлакат: Ўзбекистон

Ниҳоят ушбу фотомақолани яратилишига туртки бўлган фильм. Эргаш Каримов ижросидаги "Учрашув" ("Тошойна") фильмни тасвирлаб бериш шарт бўлмаса керак. Ушбу комедияда ўзбек футболининг ашаддий футбол мухлиси тимсолини кўришимиз мумкин.


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика