Latest news

20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  3 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  18 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  7 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  2 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  12 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  9 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  1

"Футбол Экспресс" топ-бешликка бағишланган махсус сонни чоп этди News

"Футбол Экспресс" топ-бешликка бағишланган махсус сонни чоп этди

"Футбол Экспресс" газетаси кўп сонли ишқибозларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда нафақат Европа, балки жаҳоннинг энг томошабоп лигалари сифатида эътироф қилинадиган топ-бешлик хусусида махсус сон чоп этди.
Зеро, мухлислар учун жаҳон миқёсидаги миллий биринчиликларда ўтказилаётган беллашувларни томоша қилиш, натижасидан воқиф бўлиш, ўйинчилар ва учрашувларга тааллуқли бўлган ҳар қандай маълумотлар аҳамият касб этади.

Бежизга мутахассислар Англия, Испания, Германия, Италия ва Франция чемпионатларини топ-бешлик сифатида тилга олмайдилар. Чунки мазкур биринчиликларда сайёрамиздаги энг яхши футболчилар тўп тепишади. Уларнинг ижросидаги ўйинлардан баҳраманд бўлишни ҳар қандай ишқибоз хоҳласа керак.

Рекордлар, иштирокчиларнинг таркиблари, ТВ билан тузилган шартномалар, чемпионатларнинг тўлиқ тақвимлари, миллий биринчиликларнинг формати ва ҳомийлари, буларнинг бари "Футбол Экспресс" газетасининг махсус сонидан ўрин олган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика