Футбол бозорида янги давр: "Барселона" Ямаль учун мисли кўрилмаган таклиф олди!
13 oct 14:53
News
Футбол бозорида янги давр: "Барселона" Ямаль учун мисли кўрилмаган таклиф олди!
"Fichajes" хабарига кўра, испаниялик вингерга 400 миллион евро таклиф қилинган. Бу трансфер жаҳон футболи тарихидаги энг йирик трансферга айланиши мумкин.
Бу таклиф нафақат қиймати, балки муддати бўйича ҳам мисли кўрилмаган: испаниялик ёш истеъдодга Саудия Арабистонида 7 мавсум ўтказиш таклиф этилади.
Хабар қилинишича, "Барселона" дастлаб таклифни рад этиб, Ямални спорт лойиҳасида асосий ўйинчи сифатида сақлаб қолиш ниятини тасдиқлаган. Бироқ молиявий босим ва футболчининг амбициялари вазиятни чигаллаштириши мумкин.
Кийиниш хонасига яқин манбаларнинг хабар беришича, Ламин "кўк-анорранглилар" устози Ханси Флик уни жамоатчилик олдида танқид қилганидан хафа бўлган. Вундеркинд атрофидаги аҳвол яхшиланмаса, у "Барселона"ни тарк этишни хоҳлаши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар кучаяди.
"Ал Ҳилол"нинг таклифи ёш вингер учун ҳам спорт, ҳам молиявий нуқтаи назардан жозибадор вариант сифатида қаралади.
Similar news
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
Comments
Flik bilan kelisholmasa, Yamal emas, Flik ketib qolishi mumkin.