Latest news

17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  0 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  0 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  1 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  2 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  4 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  4 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  27 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   4 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3

Футбол аҳли қорбободан нима сўраган бўларди? (озгина ҳазил) News

Футбол аҳли қорбободан нима сўраган бўларди? (озгина ҳазил)

Tags :  Янги йил
Эътиборингизга янги йил муносабати билан жаҳон футболи юлдузларининг ўзига ҳос ҳазил тилакларини тақдим этамиз.

Демак, ким қорбободан янги йилга нима сўраган бўларди?

"Қорбобожон, илтимос! Бу йил ўйин ва машғулотлар вақтида юзимга тўп тегиб кетмасин".
 (Италиялик мураббийлардан бири)


"Ҳурматли қорбобо. Истардимки, жарима майдончаси катталаштирилса. Шунингдек, майдондаги чим ҳам юмшоқроқ бўлсин, йиқилганда қаттиқ оғритмаслик учун".
("Реал" футболчиси)


"Барселона"да референдум ўтказилиб, жамоанинг Испания чемпионатидан чиқиб кетишини истайман".
(10 йил аввал чемпионлар лигасида ғолиб чиққан мураббий)


"Қорбобожон, илтимос қиламан! Жозе Моуриньо "Манчестер Юнайтед"ни бошқармасин. Янги йилда ҳам клубни ўзгартиришни истамайман"
(Моуриньо сабабли "Челси"дан МЮга ўтиб кетган футболчи)


"Мен ҳақимда барса испан газеталари ёзишини сўраганимда бошқа нарсани назарда тутгандим. Кейинги йили чемпионлар лигаси совринини кўтариб турган суратимни газеталарда кўришни истайман".
(Иккита сариқ карточкаси бўла туриб Испания Кубоги ўйинида майдонга тушган футболчининг тилаги)


"Қорбобожон, сендан бир илтимос! Ҳар бир клубда футболни яхши тушунадиган инсонлар ишласин... Айниқса шифокорлар футболни тушунсин"
(Яқиндагина истеъфога чиқарилган машҳур мураббий)



"Сендан фалсафага оид китоблар сўрайман. Шу етарли. Аҳир кийиниш хонасида ўйин олдидан футболчиларга нимадир айтиб беришим керак-ку?".
(Ўзига ҳос фалсафага эга бўлган голландиялик мураббий)


"Солиқларнинг бекор қилинишини, янги рекордларни, Суарес ва Неймарларнинг Аргентина терма жамоасида бўлиб қолишини истайман".
(4 та "Олтин Тўп"и бўла туриб, солиқларни вақтида тўлолмайдиган футболчи)


"Ҳурматли қорбобо. ФИФА ва ФИБА ўртасида фақатгина битта ҳарф фарқ қилар экан. Балки мени номзодимни ўша ерга тавсия қиларсиз?".
(Кўп эҳтимол билан умрининг охиригача футболдан четлатилган амалдор)


"Ўтган йили Германияда рақобатбардош чемпионат бўлишини сўрагандим. "Раҳмат"! Энди бошқа ерда "Барселона" яратаман".
(Тики-така футболи кашфиётчиси)


"Бавария"нинг янги мураббийи мендан нафақат дарвозада, балки бошқа нуқталарда ҳам ўзимни синаб кўришга имконият беришини сўрайман".
(Ўз дарвозасида тинч тура олмайдиган дарвозабон)


"Сўнгги икки йилда анча ҳотиржамман. Шунинг учун ҳеч нарса сўрамайман. Шунчаки бир нарса сўрамоқчиман: Бу мавсумда неччи марта майдонга тушаркинман?
(Аввалига МЮга, кейин "Челси"га "омад келтирган" футболчи)


"Қорбобожон, илтимос қиламан. Мактабда камроқ уй вазифаси беришсин. Аҳир, "Милан" машғулотларида тўлиқ иштирок этишга улгура олмаслигим мумкин"
(16 ёшида дунёнинг буюк клубларидан бирида асосий посбон сифатида ҳаракат қилаётган болакай)


"Ливерпул"нинг лазарети таъмирланишини истайман. Шунингдек, томоша қилиш учун кўпроқ фильмлар бўлса яхши бўларди. Аҳир зерикиб кетдимку...".
(Жароҳати сабабли жамоаси сафида тайинли майдонга туша олмаётган ҳужумчи)


"Қорбобо, янги куртка учун раҳмат. Келаси йили янада замонавийроқ, узунроқ ва капюшонкалигидан сўраб қоламан".
(Сочига оқ оралаган, 4-ўринни ҳуш кўрувчи мураббий)


"Каааттта вентиляторим бўлишини истайман. Кейин уни бурчак зарбалари пайтида ишлата олсам".
(АПЛда бурчак зарбасидан гол ўтказиб юборган испаниялик дарвозабоннинг илтимоси)


Янги йилингиз муборак бўлсин! Хўўш? Сиз янги йил учун қорбободан нима сўраган бўлардингиз?

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика