Latest news

09:43"Хоразм" назорат учрашувида "Бунёдкор" ўринбосарлари билан дуранг ўйнади  0 09:22Иззатилло Пўлатов: "Халқимиз қўллаб-қувватлаб турса, барчасига бирга эришамиз"  0 08:46Одил Ҳамробеков "Трактор"да норасмий дебютини ўтказди  0 08:21"Манчестер Юнайтед" беш футболчига базага киришни тақиқлади — клуб улардан воз кечмоқчи  4 08:00"Финалиссима-2026": Испания ва Аргентина ўртасидаги супероқшом март ойида бўлиб ўтади  2 07:35Мутолаа учун. Раньери, Моуриньо, Карпин. Шомуродов энди туркиялик мураббий билан ишлайди. Аввалги мутахассислар билан қандай саргузаштлар бўлган?  0 01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  6 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  2 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  6 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  3 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  5 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  2 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  12 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1

“Фулад”да яна ғалаба, “Ал-Фатеҳ”да яна мағлубият News

“Фулад”да яна ғалаба, “Ал-Фатеҳ”да яна мағлубият

20 декабрь куни Эрон ва Саудия Арабистони чемпионатларида навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Эрон про-лигасида чемпионлик учун бирданига бешта жамоа жиддий кураш олиб бораётгани жорий йилги мавсум қандай муросасиз ўтаётганидан далолат бериб турибди. “Бунёдкор”нинг Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги рақиби “Фулад” клуби 19-тур доирасида меҳмонда “Дамаш Гилан” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ахвазликларнинг ҳар иккала голи бразилиялик Лусиано Чимба ҳисобига ёзилди. Ушбу ҳужумчи айни пайтда Эрон чемпионатининг энг яхши тўпурарларидан бири бўлиб турибди. 19-турдан сўнг “Фулад” 35 очко билан тўртинчи поғонага кўтарилиб олди. Пешқадам – “Пирузи”да 36 очко бор.

Саудия Арабистони чемпионатида эса Чемпионлар лигасидаги рақибимиз “Ал-Фатеҳ”нинг ишлари юришмаяпти. Мамлакатнинг амалдаги чемпиони сафарда “Ал-Тавон” билан куч синашди. Учрашувнинг 75-дақиқасида мезбонлар вакили Аднан Фалатаҳ томонидан киритилган гол учрашувда ягона бўлди ва “Фатеҳ” мағлубиятга учради. 14-турдан сўнг рақибимизнинг очколари сони 14тани ташкил этмоқда ва улар мусобақа жадвалининг 10-поғонасини банд этишган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика