Latest news

17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  0 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  0 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  0 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" – "Арсенал". Таркиблар маълум  4 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  3 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  25 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  12 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  16 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2

"Фулад" сиёсат сабаб ОФКдан ОЧЛ учрашуви жойини ўзгартиришни сўради News

"Фулад" сиёсат сабаб ОФКдан ОЧЛ учрашуви жойини ўзгартиришни сўради

7 ва 10 апрель кунлари Осиё чемпионлар лигасининг плей-офф учрашувлари бўлиб ўтади.

Дастлаб жуфтликларни ёдга олиб ўтсак. 


"Ал Гарафа" (Қатар) - АГМК (Ўзбекистон)

7 апрель. Доҳа, "Суҳейм бин Ҳамад" стадиони. 


"Ал Веҳда" (Саудия Арабистони) - "Ал Қува Ал Жавия" (Ироқ)

7 апрель. "Қирол Абдул Азиз" стадиони, Макка. 


"Ал Ваҳда"(БАА) - "Ал Завра" (Ироқ)

7 апрель. "Ал Наҳян" стадиони, Абу Даби.


"Фулад" (Эрон) - "Ал Айн" (БАА)

10 апрель. "Шаҳзода Файсал бин Фаҳд" стадиони, Ар Риёд. 


Кўриб турганингиздек, бугун эрта тонгда Қатар пойтахтига йўл олган АГМК 7 апрель куни "Ал Гарафа"га қарши майдонга тушади. Битта ўйиндан иборат баҳсда агар олмалиқликлар зафар қучса, ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олишади. Шундай бўлган тақдирда АГМК "А" гуруҳидан жой олади ва гуруҳ ўйинларини "Ал Ҳилол", "Шабаб Ал Аҳли" ҳамда Тожикистоннинг "Истиқлол" клубларига қарши ўтказади. Мабодо имкониятни бой берса, унда ОФК Кубогида ўйнайди.

Лекин ҳозир АГМК тўғрисида гапирмоқчи эмасмиз. 7 апрель куни майдонга тушадиган жамоа ҳақида сал кейинроқ алоҳида тўхталамиз. ОЧЛ Ғарб минтақаси плей-офф босқичида тўртта ўйин бўлиб ўтади. 10 апрель куни Эроннинг "Фулад" клуби БААнинг "Ал Айн" жамоасига қарши баҳс олиб бориши лозим ва мазкур беллашув Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёд шаҳрида бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган. 

Лекин сиёсий вазият сабаб "Фулад" Саудия Арабистонига боришни хоҳламаяпти ва бу ҳақда ОФКга расмий хат йўллади. "Фулад" клуби бош менежери Саеид Азари матбуотга берган интервьюсида шундай деди: "Бизни Саудия Арабистонига бориш жуда хавотирга соляпти. Чунки яқиндагина Ар Риёдга ракета орқали ҳужум қилиниши мумкинлигини ҳамма ёқда гапиришди. Шу боис барчамизнинг тичлиги ва саломатлигини ўйлаган ҳолда "Ал Айн" билан бўладиган ўйинни бошқа жойга кўчиришни ОФКдан сўрадик". 

"Бу ҳар икки клуб учун маъқул бўлади. Хавфсизлик ҳамма нарсадан устун. Ўйлайманки, ОФК бизнинг мурожаатимизни атрофлича ўрганиб чиқиб, ўйин учун энг маъқул жойни танлайди. Эсингизда бўлса, 2019 йилги Осиё чемпионлар лигасининг "Зоб Аҳан" - "Ал Насср" учрашувини дастлаб Ироқда ўтказиш белгилаб қўйилганди, бироқ кейинчалик Дубайга кўчирилганди".

Аввало бу ўйиннинг нима сабабдан Ар Риёдда ўтказилиши бироз ғалати. Чунки биламизки, 2016 йилдан бери Эрон клублари Саудияга бормаяпти. "Фулад" ўз майдонида "Ал Айн"ни қабул қилиши керак, шу боис мазкур баҳсни Эронда бўлмаса ҳам БААда ўтказса бўлади, ёки Қатарга бериш мумкин. 

ОЧЛ гуруҳ босқичида ўйнайдиган Эроннинг бошқа клуби "Истиқлол" ўз учрашувларини Жидда шаҳрида ўтказиши лозим. Лекин бу жамоанинг ҳам Саудияга бориши сўроқ остида турибди. Эронлик журналистлар ёзишича, тез орада Истиқлол" ҳам бу масала юзасидан ОФКга расмий мурожаат билан чиқади.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика