Latest news

20:37U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон - Ўзбекистон 2:2 (онлайн ҳисоб)  1 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  2 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  2 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  0 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:55Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  9 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  0 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  4 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   6 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  13 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  4

"Фулад" академияси ҳақида фотомақола (Эксклюзив) News

"Фулад" академияси ҳақида фотомақола (Эксклюзив)

"Локомотив" Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидан ўрин олган охирги турни сафарда "Фулад"га қарши ўтказди.
Жамоа ўйиндан бир кун олдин чартер рейс орқали Эроннинг Аҳваз шаҳрига етиб борди ва эртаси кун (5 май) ўйинни ўтказгач, кечаси яна чартер рейс орқали Тошкентга парвоз қилди.

"Фулад" - "Локомотив" учрашуви маҳаллий вақт билан 20:30да бошлангани учун кундузи бўш вақтимиз кўпроқ эди. Шу боис у ердаги футбол шароити билан яқиндан танишиш мақсадида "Фулад" академияси томон йўлга чиқдик.

Бизни у ерга клуб ходими меҳмонхонадан олиб кетди. Маълумот учун шуни айтиб ўтишимиз керак, "Фулад" болалар ва ўсмирлар футбол мактаби Эрондаги энг машҳур мактаблар сирасига киради. Айни пайтда асосий таркиб жамоасида 10 нафарга яқин академия тарбияланувчиси тўп тепмоқда. Энг машҳур футболчи эса жамоа сардори Бахтиёр Раҳмони ҳисобланади.

Шу ўринда "Фулад" академияси билан яқиндан танишиш учун барча шароитни қилиб берган клуб селекционер-мураббийи Ненад Николичга раҳмат айтсак арзийди.

1. Бу "Фулад" футбол клубининг маъмурият биноси ҳисобланади. Биринчи қаватда академия раҳбарияти, иккинчи қаватда клуб раҳбарияти жойлашган.



2. Болалар учун спорт залнинг ташқи кўриниши



3. "Фулад" жамоасининг асосий таркиби учун шундоқ академия ёнгинасида янги стадион барпо этилмоқда. Режага кўра, 2016 йил тўлиқ битказилиб фойдаланишга топширилар экан.



4. Академия тарбияланувчилари ўйиндан олдинги назарий билимларни шу хонада олишади.



5. Массаж хонаси



6. Биз борган куни жамоа сардори Бахтиёр Раҳмони жароҳати боис спорт залда шуғулланаётган экан. Суратда чапдан биринчи: Бахтиёр Раҳмони, академия директори ва клуб ходими.



7. Спорт залнинг ички кўриниши



8. Академия тарбияланувчилари овқатланадиган жой



9. Академияда ишловчи мураббийлар хонаси



10. Академия футболчилари уй учрашувларини мана шу стадионда ўтказишади



11. Академия футболчилари истиқомат қиладиган меҳмонхона



12. Меҳмонхонанинг ички кўриниши



13. Меҳмонхона навбатчиси ўтирадиган жой



14. Меҳмонхона ошхонаси



15. Ҳамма жойда қурилиш кетмоқда



16. Академия маъмурияти биносининг ички кўриниши



17. Ёш футболчилар қўлга киритган совринлар ва ютуқлар



18. Бино ичидаги деворларда академия футболчиларининг суратлари ёпиштириб чиқилган



19. Бинонинг ички кўриниши



20. Ёш болалар олдига қўйиладиган мақсад: асосий таркиб футболчиларидан ўрнак олиш ва уларга ўхшашга ҳаракат қилиш



21. Даҳлиздаги деворнинг кўп жойларида мана шундай суратлар ёпиштириб қўйилган



22. Яна бир-икки йилдан сўнг "Фулад" учун янги стадион битиб қолса ажаб эмас.



Хулоса ўрнида: "Фулад" академиясига бориб ва у ердаги шароитларни кўриб шунга амин бўлдимки, бизда болалар футболи учун мавжуд шарт-шароитлар ортиқ бўлса ортиқки, асло кам эмас. "Фулад" футбол клубида академия мураббийларига катта эътибор берилар экан. Ҳар бир гуруҳ билан икки нафар мураббий ишлайди. Шунингдек, ҳар бир гуруҳнинг ўз шифокори бор. Эҳтимол шунинг учун бўлса керак, ҳар йили Эрондан кўплаб ёш юлдузлар етишиб чиқади.

Бизда ҳам болалар мураббийлари етарли. Фақат уларга кўпроқ эътибор қаратиб, кўпроқ иш ўринлари билан таъминлаш лозим. Шунингдек, мураббийларни ҳар йили малака ошириш курсларида ўқитиш керак. Чунки мураббий кучли бўлсагина, қўл остидаги ўйинчилардан кучли футболчини етиштириб беради. Агар бизда ҳам болалар футболидаги иш жараёни тўғри йўлга қўйилса, таниш-билиш, ёш кичрайтириш, турли қўнғироқлар каби иллатлар йўқолса, биздан ҳам худди Эрондаги каби машҳур футболчилар етишиб чиқади.

Фотосуратларда кўрдингиз, "Фулад" академияси ҳеч бир жиҳати билан бизни ҳайрон қолдира олмайди. Оддийгина, керак бўлса қаровсиз футбол мактабига ўхшаб қолган. Лекин шу ердан ҳам Эрон терма жамоасига номзод футболчилар етишиб чиқаётган экан, демак уларда ишлаш тизими тўғри йўлга қўйилган. Тўғри, шароитда гап кўп, лекин аввало тизимни йўлга қўйиб олиш лозим бўлади. Ишонамизки, қачондир бизда ҳам болалар футболи юқори даражага кўтарилади ва ўзимизнинг қоракўзлардан ҳам Европада даражасидаги ўйинчилар етишиб чиқади.

Хайрулла Холиқов,
Тошкент - Аҳваз - Тошкент.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика