Latest news

12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  0 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   0 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  13 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3

Франсиско Араухо: "Сўнгги сонияларда гол ўтказиб юборганимиз аламли бўлди" News

Франсиско Араухо: "Сўнгги сонияларда гол ўтказиб юборганимиз аламли бўлди"

Футзал бўйича Осиё чемпионати доирасидаги Ливан - Қирғизистон (4:4) учрашувидан сўнг матбуот анжумани ўтказилди.

- Биз биринчи ва иккинчи бщлимни бир-бирига солиштирадиган бўлсак, ҳар хил таймларни ўтказдик. Биринчи таймда жамоам жуда бўш ўйин кўрсатди. Иккинчи бўлимда эса ўзимизга келдик ва бир қатор вазиятлар яратдик. Лекин баҳснинг сўнгги сонияларида қўпол хато эвазига ғалабани қўлдан чиқардик. Ўйин давомида иккита ғалати гол қўйиб юбордик. Мен фаолиятим давомида умуман бу каби голни кўрмаганман. Бу каби катта мусобақада бундай кулгули голларни ўтказиб юбормаслигимиз лозим", - деди Ливан терма жамоаси бош мураббийи Франсиско Араухо.

- Иккинчи бўлимда кучли ўйнадик дедингиз. Танаффусда футзалчиларга нималар дедингиз?

- Мен уларга фақатгина ўзларизга ўхшаб ўйнанглар, футзалдан лаззат олиб ҳаракат қилинглар дедим. Биринчи таймда шогирдларим бироҳ ҳаяжонланиб ўйнашди ва шунинг учун дастлабки бўлимни кўнгилдагидек ўтказа олмадик. Биз Осиё чемпионатида юқори савияда ўйнашимиз зарур. Чунки катта турнирда муносиб ўйнаш керак. Биринчи бўлимда ҳам иккинчисидаги каби ўйнаганимизда ўзимизга керакли натижани қайд этардик деб ўйлайман. Сўнгги сонияларда ўтказиб юборган голимиз жуда қаттиқ ранжитди. Бу ҳолат барчамизга алам қилди.

- Ўзбекистон - Қирғизистон учрашувида кимга мухлислик қиласиз?

- Мен Ливанни қўллаб-қувватлайман ва шу жамоа ҳақида қайғураман. Ҳали гуруҳдаги вазият ҳақида гапиришга эрта.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика