Latest news

18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  0 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  3 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  3 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  4 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  1 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  5

Франк Рибери: “Франция Бразилияга бориши шарт” News

Франк Рибери: “Франция Бразилияга бориши шарт”

Франция терма жамоасининг етакчиларидан бири Франк Рибери бугун бўлиб ўтадиган Украина – Франция ўйинидан олдин ФИФА расмий сайтига интервью берди. Қуйида мазкур суҳбатни ўқишингиз мумкин.
-   ЖЧ-2014 саралаш ўйинларининг плей-офф босқичидан ўрин олган Украинага қарши беллашувлар ҳақида нима дея оласиз?
-   Шахсан мен учун терма жамоамизнинг мундиалга бориши жуда муҳим. Украина – яхши жамоа, лекин Бразилияга Франция бориши шарт. Тан олайлик, биз кучлимиз ва буни иккита учрашувда исботлашимиз керак. Тўғри, осон бўлмайди, лекин ғалаба қозона оламиз.
 
-   Агар Франция жаҳон чемпионатига бора олмаса, унда нима бўлади?
-   Бутун мамлакат учун фожиа бўлади. Тўғриси, бу ҳақда ўйлаш ҳам қийин, йўқса ўзимизни босим остига қўйган бўламиз. Биз қўрқмасдан ўйнашимиз керак.
 
-   Қуръадан сўнг рақиб сифатида Украина маълум бўлгани сизни хурсанд қилдими?
-   Плей-офф ўйинларида ҳар қандай рақиб хавфли. Исландия бўладими ёки Португалиями... Ким бўлишидан қатъий назар, майдонга тушиб ғалаба қозониш керак.
 
-   Собиқ жамоадошингиз Анатолий Тимошук билан гаплашиб кўрдингизми?
-   Ҳа, биз гаплашдик. Иккаламиз ҳам фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпмиз.

-   Биринчи учрашувни сафарда ўтказиш сизлар учун фойдалими?
-   Бу жуда муҳим. Агар Украинада яхши тўп сурсак, ўз майдонимизда янада эркинроқ ҳаракат қила оламиз.
 
-   Нима учун “Бавария”нинг кўпинча биринчи таймда ўйини қовушмаяпти?
-   Билмадим. Лекин иккинчи таймда яхши ҳаракат қиляпмиз. Эҳтимол, бу ҳар уч-тўрт кунда майдонга тушаётганимиз билан боғлиқдир.
 
-   Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бу сафар Марокашда, декабрь ойида ўтказилади. Бу турнир сиз учун қанчалик муҳим?
-   “Бавария” учун ҳар бир мусобақа муҳим. Биз доим ғалаба қозонишни хоҳлаймиз.
 
-   Сиз учун мусобақанинг айнан Марокашда ўтказилиши ниманидир англатадими?
-   Албатта. Ахир мен ҳам мусулмонман ва Марокаш халқи француз тилида гапира оладиган мусулмонлар сирасига киради. У ерда жуда катта стадионлар бор деб эшитганман. Шундай экан, мен учун ўзгача мусобақа бўлади.

-   Ҳеч Марокашда бўлганмисиз?
-   Ҳозирча йўқ. Ўз вақтида Жазоирга боргандим, чунки турмуш ўртоғим ўша ерлик. Мен у ерда икки ҳафта маза қилиб дам олгандим.

-   2013 йилда сизни кўпроқ нима хурсанд қилди?
-   Мен соғломман ва деярли жароҳат олмадим. Бу эса футболчи учун жуда муҳим. Агар ҳаммаси шундай давом этса, футболдан кўпроқ роҳат олишда давом этавераман.

Х.Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика