Latest news

14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  0 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  4 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  0 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  5 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  16 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  8 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  1 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  1 09:22ФИФА хавотирда  14 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  38 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  3

Франция термасида бош мураббий алмашадиганга ўхшайди News

Франция термасида бош мураббий алмашадиганга ўхшайди

Кетма-кет беш ўйинда юта олмаган Франция термаси ичидаги атмосфера ёмонлашган..

"L‘Équipe" хабарига кўра, гарчи Евро-2020да 4 гол уриб, термасининг тўпурари бўлганига қарамасдан, Карим Бенземанинг термага қайтиши кийим алмаштириш хонасидаги мувозанатни бузган.

Ундан ташқари, терма устози Дидье Дешам футболчиларга енгил муносабатда бўлмоқда ва кўп ишларни уларнинг ўзига топшириб қўйиб, назорат қилмай қўйган. Аслида терма футболчилари ЖЧ-2018дан олдин ҳам Дешамдан рози бўлмаган, бироқ мундиал ғолиблиги уларнинг орасидаги масофани қисқартирганди.

Ҳозирда терма футболчилари алоҳида гуруҳларга бўлиниб олган. Шу боисдан терма посбони Уго Льорис Украинага қарши ўйиндан кейин жамоавийлик етишмагани ҳақида гапирган.

Эртага францияликлар ўз майдонида Финляндияга қарши баҳс олиб боради.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика