Франция президенти Макрон Мбаппенинг ПСЖда қолишини истамоқда
22 jul 2023 09:49
News
Франция президенти Макрон Мбаппенинг ПСЖда қолишини истамоқда
Франция президенти Эммануэль Макрон ПСЖ футболчиси Килиан Мбаппега босим ўтказмоқда.
Президент 24 ёшли футболчи Олимпиада-2024 сабаб яна бир мавсум Парижда қолишини истайди.
Ўтган йили Килиан Мбаппе айнан Макрон аралашуви сабаб ПСЖ билан шартномани узайтиргани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ўшанда кўпчилик у "Реал"га эркин агент сифатида кетади деб ҳисоблаганди.
Энди Мбаппе 2024 йилда эркин агентга айланади.
Link :
Source : El Debate
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments