Latest news

16:28"Турон" — "Астана". Абдумажидов, Мухторов ва Асқаров асосий таркибда  0 16:03"Байер" Алонсонинг "Реал"ни бошқаришни истаётганини билади ва мураббийга тўсқинлик қилмайди  2 15:37"Локомотив" — "Жайхун". Таркиблар маълум  1 15:17"Боруссия" "Барселона" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:50"Динамо" — "Рубин". Ашурматов захирада  1 14:30"Манчестер Юнайтед" деярли 60 млн евро турадиган футболчига қизиқиш билдирмоқда  1 14:01"Ливерпуль" Салоҳ билан шартнома узайтирилганига қарамай, АПЛдан вингер сотиб олмоқчи  2 13:37"Реал" Рауль Асенсио билан шартномани узайтирди  1 13:10"Манчестер Сити" 70 млн евродан ортиқ маблағга португалиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  0 12:44Мурод Исмоилов: "Левченко борасида тезкор қарор чиқарилмаслигини истардим"  19 12:32"Тоттенхэм" "Барселона" футболчисини нишонга олди  1 12:05"Рома" А Сериядаги мағлубиятсиз сериясини 17 ўйинга етказди  14 11:41Иммобиле Италияга қайтиши мумкин?!  4 11:18Нико Уильямс МЮ билан ўйин ҳақида: "Ушбу қарама-қаршиликда фаворит йўқ, улар АПЛда пастда жойлашишган. Биз "Атлетик Бильбао" нималигини кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  10 10:54Раньери «Рома»нинг «Верона» устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди  1

Франция ҳукумати Чемпионлар Лигаси финалидаги тартибсизликда Клоппни айблади News

Франция ҳукумати Чемпионлар Лигаси финалидаги тартибсизликда Клоппни айблади

Франция ички ишлар вазири Жеральд Дарманен "Реал" ва "Ливерпуль" (1:0) ўртасидаги Чемпионлар Лигаси финал ўйинидаги тартибсизлик ҳақида гапирди.

Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланиши керак эди, аммо у мухлислар билан тўқнашув сабаб 36 дақиқага кечикди.

"Футболда бундай муаммолар фақатгина айрим Англия клублари иштирокида бор. Бундай катта миқдордаги чиптасиз англиялик мухлисларнинг бўлиши олдин ҳам бўлган, айниқса 2019 йилда Мадридда. Бу шунга ўхшаш қийинчиликларни юзага келтирганди. Шундай муаммолар 2021 йилда "Уэмбли" стадионида ҳам кузатилган. Хулқ-атвор, тартибсизлик ва катта қалбаки чипталар бозори".

Франция ички ишлар вазири тартибсизликда "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клоппни айблади.

"Эслатиб ўтаман, айнан Клопп бир неча кун олдин ҳатто чипталари бўлмаса ҳам "Ливерпуль" мухлисларини Францияга келишга чорлаганди. Биз ўнлаб ва минглаб инглиз мухлисларига эга бўлдик, уларнинг баъзилари бизни ҳурмат қилишди ва чипта харид қилган ҳолда махсус фан-зонасига боришди. Эслатиб ўтаман, фан-хонасидаги минглаб мухлисларда муаммо йўқ эди, аммо бизнинг хавфсизлик тизимимиз билан уларнинг камроқ, аммо фаол қисми тўқнаш келди", - дейди у.

Ўйинчи Сен-Дени (Франция)даги "Стад де Франс"да бўлиб ўтди. Баҳс "Реал" ғалаба қозонди ва 14-чемпионлигини қўлга киритди.

Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика