Франция ФФ президенти: “Зидан терма жамоада?”
08 may 2022 09:30
News
Франция ФФ президенти: “Зидан терма жамоада?”
Франция футбол федерацияси президенти Ноэль Ле Гре Зинедин Зидан борасида фикр билдирди.
У Зиданни Франция термаси устози Дидье Дешам ўринбосари сифатида кўрилаётгани ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди.
“Айтаётган гапларимизда эҳтиёткор бўлишимиз лозим. Зидан Мадридда мураббий учун керак бўлган барча фазилатларга эгалигини кўрсата олди.
Французларнинг фикрига кўра, у термани бошқариши мумкин. Бироқ, уни таклиф қилишнинг вақти эмас. Агар Дидье билан йўлларимиз айриладиган бўлса, у албатта номзодлар қаторида бўлади.
Айни дам Зинедин Зидан ПСЖни бошқариш эҳтимоли катта. Терма жамоа бош мураббийи ҳақида эса шуни айтишим мумкинки, бўлажак мундиалда ғолиб бўлиш учун Дидье Дешамга барча керакли шароитларни яратиб беришимиз керак”, дейди Франция ФФ раҳбари.
Link :
Source : L'Equipe
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments